Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Темур Турдиев: “Мураббийлик билан бирга футбол ўйнашни ҳам давом эттираман” News

Темур Турдиев: “Мураббийлик билан бирга футбол ўйнашни ҳам давом эттираман”

Ўз вақтида олий лиганинг “Қизилқум”, “Металлург” ва “Бухоро” каби жамоаларида ўйнаган Темур Турдиев яқинда “Орол” бош мураббийи сифатида иш бошлади.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон ўғлони бўлган Турдиев билан боғландик.

- “Орол” жамоаси мен учун бегона эмас. Бу клубда илгари кўп ўйнаганман. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам “Орол”да ўтказдим. Яқинда жамоа раҳбарияти собиқ бош мураббий Нематулла Қуттибоевнинг ўрнига мени номзодимни кўраётганини билдирганида, ҳеч иккиланмай ушбу масъулиятли вазифани ўз зиммамга олишга қарор қилдим.   

- Янги мавсумга тайёргарлик имкониятдан келиб чиқиб бўлмоқда. Пойтахтга бориб йиғин ўтказиш имконият ҳозирча йўқ.   

 - Таркибда ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ербол Сейтназаров, Азамат Илясов ва Мирас Қарлибоев эндиги фаолиятини “Хоразм”да давом эттиришга қарор қилди. Нурлибек Таласбоев эса “Цементчи” га ўтди. Олий лига клуби “Нефтчи”га эса Дамир Низановни бердик. Йўқотишлар ўрнини маҳаллий ёшлар билан тўлдиришга эътибор қаратяпмиз.

- Мураббийлар штабида менга собиқ футболчи Мансур Абдуллаев кўмаклашмоқда. Ҳар иккимизда ҳам “С” мураббийлик лицензияси мавжуд. Насиб қилса шу йил “В” лицензияси учун ҳам ўқишни режалаштирганмиз.

- Бош мураббий сифатида ишласамда, футболчиликни ҳам давом эттирмоқчиман. Ҳали майдонда бемалол ўйнашга куч-қувватим етади.

- “Хоразм” билан Кубок ўйинига бўлган қизиқиш юқори эди. Шу куни кўп вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Янги таркиб шаклланаётгани боис футболчилар ҳозирча бир-бирларини тўлиқ тушуниб кетишмаган. Бунинг учун вақт керак. Асосийси ғалаба қозондик ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритилди.

- “Қизилқум”га қарши кечадиган Кубок ўйини Навоийда бўлади. Чунки Нукусдаги “Турон” стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  Катта эҳтимол билан чемпионатнинг иккита ўйинини ҳам сафарда ўтказамиз.


Исломбек Рустамбеков.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика