Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Темур Турдиев: "Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади" News

Темур Турдиев: "Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади"

Про лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.





"Яхши ўйин бўлди. Фақат сўнгги дақиқаларда футболчиларга бироз консентрация етишмади. Иккинчи ўйиндирки шундай ҳолат кузатилмоқда. Йигитлар олдинда курашларда ишончли ҳаракат қилишяпти. Лекин ортга қайтишга улгура олмаяпмиз. Ўйин тенгкурашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда рақиб ўзи яратган вазиятларни голга айлантира олди",-  дейди Темур Турдиев.

- Бугун аввалги ўйинларга қараганда ротатциялар кўрдик...

- Таркибдаги ўзгаришларга келсак, биринчи бўлимда рақибни тўпсиз ўйнатиб чарчатиб, иккинчи бўлимда янги кучларни туширмоқчи эдик. Режамиз қисман иш берди. Ўйлаганларимиз амалга ошди. Сўнгги дақиқаларда диққат етишмади. 

 - Нима деб ўйлайсиз, биринчи гол йигитларни орқа чизиқда ҳаракат қилишига олиб келдими? 1:1 бўлаётган вазиятда фейр-плей бўлиши керак эди...

- Улар ҳужумни давом эттиришди. Футболчимиз бошини ушлаб турган вазиятда ўйинни тўхтатилади. Бош инсоннинг муҳим аъзоси. Ҳакамлар қўмитаси бор. Кўриб чиқишади. Футболчининг фейр-плейга амал қилиши ёки қилмаслиги ўзига боғлиқ?

- Иккинчи даврада таркиб кучайтириладими?

- Трансферларга июль ойида тўхталишимиз мумкин. Ҳозирги вазиятда руҳсат йўқ. Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади.

Жавлон Пиримбетов кўп вақт захирада қолгани боис унга имконият бердик. Марказда рақиб футболчиларини чарчатиши керак эди. Расул Мусаев юз фоиз тайёр эмас. Навбатдаги баҳсга қадар муносиб тайёрланамиз. Мухлисларимиз қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Уларга раҳмат айтаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика