Latest news

19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  3 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  0 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  3 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  7 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3

Темур Турдиев: “Бухоро”да ҳозирча кўрикдан ўтяпман” News

Темур Турдиев: “Бухоро”да ҳозирча кўрикдан ўтяпман”

Ўтган мавсум Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоасида ўйнаган Темур Турдиев айни дамда “Бухоро” йиғинида иштирок этмоқда. Бу бежиз эмас албатта.
Боиси қорақалпоғистонлик ҳимоячи ўтган йили Александр Мочинов билан бирга ишлаганди. “Бухоро”нинг янги устози Турдиевни ҳам машғулотларга чақирган.

- Ўзингизга яхши маълум, ўтган мавсум Александр Мочинов билан “Оқ-тепа”да қисқа фурсат ишлаганмиз. Имкониятларимни яхши билгани учун ҳам Александр Владимирович мени янги жамоасига таклиф этди. Лекин бу жорий йилни “Бухоро”да ўтказаман дегани эмас. Чунки ҳозирча кўрикдан ўтяпман. 5 январдан бошланган йиғинда иштирок этдим. Иккинчи йиғин поёнига етди. Энди 19 январдан Тошкентда йиғиламиз.

- Очиғини айтсам, “Бухоро” менга ёқди. Шароитлар ҳам кўнгилдагидек. Ҳозирча асосан ёшлар ва ўтган мавсум жамоада ўйнаган айрим етакчи ўйинчилар қолган. Менимча мураббийлар штаби селекция жараёнини пойтахтда давом эттиради ва таркибни янада кучайтириши аниқ.

- Мочинов ақлли мураббий. У кўпроқ пас орқали, комбинацион ўйин ташкил этишни хуш кўради. Александр Владимирович билан ишлаш менга ёқади. Шунинг учун ўзимни ижобий томонда кўрсатиб, “Бухоро”да қолмоқчиман - дейди Темур Турдиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика