Latest news

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  30 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим” News

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим”

Ўзбекистон Биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Орол” – “Хоразм” (5:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Хоразм”га қарши ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Очиғи, меҳмонлар дарвозасини ўн марта ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳисоб йириклашгани сари футболчилар хотиржамликка берилишди. Ғалабамизга рақибнинг бугунги ҳолати ҳам таъсир қилди. Яъни, “Хоразм”нинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Дарвозабонини инобатга олмаса, қолганлар ёш ўйинчилар. Табиийки, уларга тажриба етишмади. 

Мана биринчи давра ўйинлари ҳам якунланди. Футболчилар 10 кунлик таътилга чиқишди. Иккинчи даврага тайёргарликни Нукусда бошлаймиз. Кейин молиявий имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда Тошкентга боришимиз ҳам мумкин. Таътил вақтида мен Тошкентга мураббийлик курсларида ўқишга бораман. “Б” лицензияси учун курсларда ўқишни режалаштирганман. 

“Орол”нинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқдим, десам ҳам бўлаверади. Чунки биз учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни топиб олдик. Йигитлар улардан нима хоҳлаётганимизни тушунишди. Натижада ўйинимиз қовушиб, ҳисобларимиз ҳам яхшиланди. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика