Latest news

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  7 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  3 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  2 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар” News

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар”

Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси индинга Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
Дастлабки учрашув Таиландга қарши ўтказилишидан хабарингиз бор. Маҳаллий иқлимга яхшироқ мослашишни мақсад қилган термамиз Ҳиндистонга бир ҳафта аввал жўнаб кетди. Бу орада Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Биз сафар олдидан ўсмирларимизнинг устози Темур Олимхўжаев билан суҳбатда бўлдик.

- Темур ака, даставвал тайёргарлик ҳақида гапириб берсангиз.
- Худога шукр, Осиё чемпионатига кўрган тайёргарлигимиздан кўнглим тўқ. Режалаштирган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Бунинг учун биринчи навбатда ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ва терма жамоалар марказига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнида Европанинг бир қатор етакчи терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Табиийки, бу шогирдларимнинг ўсишига хизмат қилди. Энди мусобақага қандай етиб келганимизни Ҳиндистондаги ўйинларимиз орқали кўрасизлар.

- Мусобақага ўзизнгиз хоҳлаган таркибни олиб кетяпсизми?
- Албатта. Айтганимдек, тайёргарлигимиздан ҳам кўнглим тўқ. Шунчаки, буёғига ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиб, сўнгги йилларда доимийга айланиб қолган ёқимли анъанани давом эттирмоқчимиз. Ўйлайманки, қўл остимдаги футболчилар билан буни уддалай оламан. Бизни ҳеч қандай муаммо қийнаётгани йўқ.

- Аввалги йилларда ўсмирларимизни мунтазам равишда жаҳон чемпионатига чиқиб келаётгани сизга босим туғдирмаяптим?
- Йўқ. Мен ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганим йўқ. Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда. Йиғинларни ўтказдик, футболчиларни Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёрладик. Қолганини айтганимдек, Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар.

- Терма жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган? Жаҳон чемпионатига чиқишми ёки Осиё чемпионатининг совриндорларидан бири бўлишми?
- Мақсад – Осиё чемпиони бўлиш! Табиийки, чемпионликни қўлга киритсак, ўз-ўзидан жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам қўлга киритилади. Агар ҳозир фақат мундиални кўзлайдиган бўлсак, унда руҳий тайёргарлигимиз фақат шунга мос бўлиб қолади. Йўлланмани қўлга киритганимиздан кейин тўхтаб қолишимиз мумкин. Шу боис, фақат чемпионликни ўйлаяпмиз. Қолгани навбатма-навбат бўлувради.

- Гуруҳдаги рақиблар қанчалик ўрганилди?
- Етарлича ўргандик, деб ўйлайман. Аслида гап рақибни қанчалик ўрганишда кўра, ўз ўйинимизни намойиш қилишда! Агар биз ўзимиз ишлаб чиққан режадан ташқарига чиқмай ишласак ва асл кучимизни кўрсата олсак, рақиб иккинчи даражага тушади.

- Сиз илгари ҳам турли ёшдаги терма жамоаларимизни бошқаргансиз. Бугун қўл остингизда тўп сураётган терма жамоани аввалгилари билан солиштира оласизми?
- Солиштириш ноўрин бўлар? Чунки ҳар бир даврнинг кучли терма жамоалари бўлади. Мен аввал бошқарган терма жамоа сафида ҳам иқтидорли футболчилар талайгина эди. Хусусан, ўша Гейнрих, Зейтуллаев, Магдеев ва бошқалар. Аммо бугунги шогирдларим орасида ҳам иқтидорлилар етарлича.

- Демак, қўл остингизда эртамиз юлдузлари бор эканда?
- Ҳа. Фақат ҳозир уларнинг исм-фамилиясини эълон қилиб, уларни осмонларга чиқариб қўйиш ниятим йўқ. Осиё чемпионати ўша иқтидорлилар учун имконият. Ўзларини кўрсатишсин, терма жамоани ютуқларга эришишига хизмат қилишсин, халқнинг ўзи уларни кўкларга кўтариб қўяверади.

Фурқатбек НИШОНОВ
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика