Latest news

15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  9 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1

Темур Олимхўжаев: "Мақсад ЖЧ экан, рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ" News

Темур Олимхўжаев: "Мақсад ЖЧ экан, рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ"

Ҳозиргина Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан, терма жамоамиз бош мураббийи Темур Олимхўжаевнинг рақиблар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

"Бу ёшдаги Осиё чемпионатидаги деярли барча жамоаларнинг кучлари тенг бўлади. Муҳими, мусобақага яхши кайфият ва таркибдаги йўқотишларсиз бориш. Бу борада ҳозирча муаммо йўқ, барча шогирдларим турнирга жиддий ҳозирлик кўраяптилар. Рақиб эса тўғриси катта аҳамият касб этиши керак эмас, минимум мақсад ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш", - дейди бош мураббий.

Гуруҳдаги рақиблар ҳақидаги фикр шундай янгради:
- Шимолий кореяликларни анчадан бери биламиз. У ерда бўйдор ва жисмонан баққуват футболчилар кўп. Яман билан ўртоқлик учрашувида тўқнаш келганмиз ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Таиланд ҳам ёмон жамоа эмас. Гуруҳдан муваффақиятли ўтиб олишимиз керак. Мақсад албатта биринчи ўринни қўлга киритиш, шунда Ироқ ёки Уммон терма жамоасига қарши баҳс олиб боришимиз мумкин бўлади. Жанубий Корея эса "С" гуруҳининг фаворити.

- Мусобақага қадар бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида ахборот берсангиз.
- 23 июнь куни Минск шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Йиғин бир ҳафта давом этади ва унда 17 нафар футболчи иштирок этади. Июль ойида эса Дукентда кенгайтирилган таркиб билан ишлаймиз. Режага кўра, август ойида Словакияда сўнгги йиғинимиз ўтказилинади. Айнан шу йиғин орқали мусобақага борадиган таркибга ойдинлик киритамиз. Бугунги қуръадан кейин бошқа таклифлар ҳам бўлиши мумкин. Бу борада терма жамоалар маркази бизга яқиндан ёрдам бераяпти, - деб ўз фикрларини якунлади Олимхўжаев. 

Нодирхўжа Юлдашев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика