Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  3 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  10 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди" News

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди"

Ўзбекистон - КХДР баҳси якунига етгач, жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзедан қиcқача интервью олдик.
- Ўйин қанчалик қийин кечди?
- Биринчи учрашув ҳеч қайси жамоа учун осон кечмаслиги аниқ эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлим бироз қийинроқ бўлди, аммо танаффусдан кейин ўзимизни кўрсата олдик. Биз учун бу беллашувда чиройли ўйиндан кўра, ғалаба қозониш муҳимроқ эди.

- Рақиб қайси томонлама қийинчилик кўрсатди?
- Биз кореяликларни иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилишини билардик. Ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан "иккинчи қават"да устунлик қилишга ҳаракат қилди. Биз гол уриб олгач, КХДР асабийлаша бошлади, агар иккинчи тўпни ҳам киритганимизда, улар умуман ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган бўлишарди.

- Бир вазиятда бош билан гол уришингиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда кореяликларни шунчаки омад голдан қутқариб қолди деб ўйлайман. Агар тўп дарвоза устунига тегмасдан гол бўлганида, биз учун ўйиннинг қолган қисми янада осон кечарди.

- Ҳакам томонидан қўшиб берилган охирги дақиқада гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда ўзимизни бироз бўш қўйиб юбордик. Албатта, баҳс охирларида ҳамма толиққан, қолаверса, ўйин пайтидаги кучли ёмғир - буларни ҳам инобатга олиш лозим. Яхшиям ўша вазиятда Игнатий Нестеров тўпни қайтариб юборди, агар гол ўтказиб юборганимизда жудаям аламли бўларди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика