Latest news

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик” News

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик”

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив клуби сардори Темур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  6 дақиқани ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик. “Навбаҳор”га қарши ҳар доим қийин ўйинлар бўлган. Шунинг учун ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. “Навбаҳор” кўп жамоаларга қийинчилик туғдириб келмоқда. 3та голдан кейин учрашув деярли ҳал бўлгани учун сўнгги дақиқагача хотиржамликка берилдик.

Кейин яна 2 та гол уриб йирик ҳисобни қайд этдик. Муҳими ғалаба эди, олдимизга катта вазифалар қўйилган. Ўйинимизда бироз камчиликлар бор, ана шу камчиликлар устида ишлаб хатоларимизни бартараф этамиз. Олдимизда улкан вазифа турипти. Бутун Ўзбекистондан фақат бир нафар жамоа ОЧЛда иштирок этмоқда. Шунинг учун ҳам ОЧЛда навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Шу учрашувга қанчалик тайёргарлик кўрамиз буни вақт кўрсатади.  

Навбатдаги ўйинни “Андижон” жамоасига қарши ўтказамиз. Эшитдим “Андижон” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлубиятга учратибди. Ўзи ҳар доим водий жамоалари билан кўп йиллардан бери оғир ўйинлар кечади. “Навбаҳор” билан оғир ўйин ўтмади, чунки ўйин бошида тезкор 3та гол уриб олгандик. “Навбаҳор” жамоасида ҳам голли вазиятлар бўлди. Қаердадир омад яна қаердадир тажрибасизлик уларга панд берди. Агарда яхшироқ ҳужумчи бўлганида дарвозамизни ишғол қиларди. Ҳимояда хатолар йўл қўйгандирмиз. “Навбаҳор” ўша хатоларимизни кечирган бўлса водийнинг қолган 3та жамоаси кечирмаслиги мумкин. Мураббийларимиз мана шу хатоларимиз устида ишлашади”, - дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика