Latest news

12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  1 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   3 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  4 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   78 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  12 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  107

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда News

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда

Осиё Чемпионлар Лигаси-2014 плей-офф баҳсларидаги иштироки туфайли мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинига бошқа клублардан эртароқ киришган «Локомотив» клуби аъзолари шу кунларда машғулотларга зўр беришмоқда.
Бугундан машғулотларга темирйўлчиларнинг янги хариди Анвар Ғофуров ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, бир муддат Қозоғистоннинг «Астана» клуби кўригида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳам «Локомотив» машғулотларида иштирок этмоқда. Жароҳати боис Мавсум-2013нинг иккинчи ярмини ўтказиб юборган Игнатий Нестеров машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланишни бошлаб юборган. Унинг қачон сафга қайтиши эса январ ойида Германияга бориб немис шифокорлари кўригидан ўтгач маълум бўлади.

Дарвоқе, жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бунга ўтган мавсумни «Нефтчи» сафида ўтказган Элдор Исабоев, «Олмалиқ» клуби шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров шулар жумласидан. Бундан ташқари машғулотларда яна икки нафар хорижлик футболчи ҳам иштирок этишяпти. Ушбу футболчилар машғулотларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишади. Машғулотлар кунига икки махалдан давом этмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика