Latest news

02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  1 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  12 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  1 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  4 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  13 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  2 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  4 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  4 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  11 22:01АПЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да чемпионат аутсайдерига учта гол урди  6

«Темирйўлчилар» назорат учрашувида «Сўғдиёна»дан устун келишди News

«Темирйўлчилар» назорат учрашувида «Сўғдиёна»дан устун келишди

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида омадсизликка учраган «Локомотив» клуби энди миллий чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.
Шу билан бирга жамоанинг янги бош мураббийи Вадим Абрамов ихтиёридаги футболчиларнинг имкониятларини яқиндан билиб олиш мақсадида назорат-синов учрашувларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда бугун темирйўлчилар «Обод» жамоасига қарашли сунъий қопламали майдонда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан куч синашди. Таъкидлаш керак, Абрамов дарҳол жамоа ўйин услубида турли ислоҳотларни амалга ошириш, ҳар хил тактик услубларни амалга татбиқ этишга жиддий ёндошяпти. Бунга «Сўғдиёна» билан бўлган ўйинда тажрибали Виктор Карпенконинг ўнг қанот ҳимоясидан жой олгани ёки Лутфулло Тўраевнинг таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилганини мисол келтириш мумкин. Қисқаси, Вадим Карленович енг шимариб ишга киришганини билиш қийин эмас.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, учрашув давомида Абрамов иккита таркибни кўздан кечирди. Биринчи бўлимда кўпроқ асосий таркибдан жой олишга даъвогар футболчиларга имкон тақдим этилган бўлса, танаффусдан кейин таркиб тўлиқ ўзгарди. Гарчи, «Локо»нинг захира таркиби ҳам тажриба бобида жиззахликлардан устундек кўринсада, ҳисобни биринчи бўлиб «Сўғдиёна» жамоаси аъзолари очишди. 4-дақиқада Даврон Файзиев шогирдларининг илк ҳужуми гол билан якунланди. Аниқроғи, «Локомотив» ҳимоячиси ўз жарима майдонида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Уни "темирйўлчилар"нинг собиқ вакили Аюбхон Нўъмонов аниқ амалга оширди ва ўйинда ҳисобни очди – 0:1.

Шундан кейин «Локомотив» жамоаси аъзолари ўйинда ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олишди ва рақиб дарвозасига босим уюштиришга киришиб кетди. Бу тез орада ўз самарасини бериб, 10-дақиқада қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни украиналик Вячеслав Шевченко боши билан дарвозага аниқ йўллади. Орадан кўп ўтмай украиналик легионер яна ўзини кўрсатишга эришди. Холматовнинг аниқ тўп узатишидан кейин Шевченко рақиб жарима майдони ичида икки ҳимоячини моҳирлик билан доғда қолдириб, ҳисобни 2-1га етказди. Танаффусгача бўлган вақт оралиғида темирйўлчилар ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Бироқ, Фарҳод Тожиев, Акмал Холматов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаевлар қулай вазиятларни бой беришди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида узоқ танаффусдан кейин яна майдонга қайтган Ф.Тожиев рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетиш оқибатида жароҳат олди ва унинг ўрнини Иван Нагаев эгаллади.

2-тайм ҳам «Локомотив» устунлигида ўтган бўлса-да, улар узоқ вақтгача дарвозага йўл топа билишмади. Бир неча вазиятда Александр Шадрин, Иван Нагаев, кичик Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Руслан Мелзиддинов ва бошқаларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Ниҳоят 81-дақиқада Нагаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни рақиби устидан ошириб ташлаган ҳолда ҳисобни 3-1 бўлишини таъминлади.

«Локомотив» – «Сўғдиёна» – 3:1 (2:1). «Обод» сунъий қопламали майдони

Голлар:
В.Шевченко (10, 18), И.Нагаев (81) – А.Нўъмонов (4-пен.)

«Локомотив» (1-бўлим): И.Нестеров, И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, Е.Гоголь, С.Мустафоев, И.Рахимов, Л.Тўраев, С.Мирзаев, А.Холматов, Ф.Тожиев (И.Нагаев 42), В.Шевченко.

2-бўлим: Т.Ғаниев, В.Карпенко, Б.Йўлдошев, А.Ғофуров, И.Суюнов, Ж.Ҳасанов (кичик), А.Кожокарь, Ф.Мусаев, Р.Мелзиддинов, А.Шадрин, И.Нагаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика