Latest news

12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  0 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  28 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1

Тайёрлов гуруҳлари. 1998/99 йиллар. “Насаф” финалда! News

Тайёрлов гуруҳлари. 1998/99 йиллар. “Насаф” финалда!

Бугун Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 1998/1999 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилигининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Нурали Султонов қўл остидаги 1998/99 йилларда таваллуд топган футбол мактабимиз тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоамиз фарғоналик тенгдошлари билан ярим финал учрашувида баҳслашишди.
 
Учрашув кичик 1:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди. Учрашувдаги жамоамизнинг ягона голини Худоёрхон Сагдуллаев 38-дақиқада киритди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди. Шундай қилиб, яна бир жамоамиз тайёрлов гуруҳлари Республика биринчилигининг финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
 
Тайёрлов гуруҳлари. 1998/99 йиллар. Ярим финал
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0
Спутник қўрғони. Ёшлар қароргоҳи майдони. 10:00да
 
Бош ҳакам:
Исхах Ибрагимов (Нукус)
Ёрдамчи ҳакамлар: Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов (Нукус)
Захира ҳаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: И.В. Нехочин (Наманган)
 
Гол: Худоёрхон Сагдуллаев, 38’-1:0.
 
“Насаф”: 30.Умид Эргашев, 5.Шерзод Насруллаев (22.Элбек Отақулов 77), 8.Худоёрхон Сагдуллаев (27.Сирожиддин Еттибоев 80), 9.Жаҳонгир Қурбонбоев,  10.Ислом Кенжабоев, 17.Достонбек Бердиқулов, 18.Сардоржон Абдухолиқов, 20.Акмал Мозговой, 28.Сардор Садуллаев, 32.Илҳомжон Алижонов, 33.Шохруҳ Неъматов (42.Ойбек Хамидов 33).
Захира: 21.Элшод Қодиров, 16.Мирзабек Жониқулов, 19.Садда Тўхтаев,  34.Ориф Муродов.
 
“Нефтчи”: 1.Машхур Муҳаммаджонов, 3.Раҳимберди Маматкаримов, 5.Ҳусан Ғаниев, 7.Санжар Зокиров, 8.Шахбоз Абдураимов, 10.Асил Ғойибжонов, 25.Жавоҳир Мухторов, 29.Маматвали Нуриддинов, 30.Мансур Дадахонов, 40.Зафар Исроилов (23.Хамидулло Абдухамидов 87), 77.Мирхохид Эгамбердиев.
Захира: 17.Аброр Исмоилов, 45.Шодиёр Хожиматов.
 
Огоҳлантириш: Достонбек Бердиқулов  59, Ислом Кенжабоев 78 - Раҳимберди Маматкаримов 58, Жавоҳир Мухторов 73.
 
 
Бугун шунингдек, яна бир ярим финал учрашуви бщлиб ўтди. Унда “Бунёдкор” жамоаси “Локомотив” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашувда кичик 1:0 ҳисобда “Локомотив” жамоаси ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Демак, финалда “Насаф” – “Локомотив” жамоалари бош соврин учун беллашади. 3-ўрин учун эса “Нефтчи” – “Бунёдкор” жамоалари ўзаро баҳс юритишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика