Latest news

19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  1 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  5 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  6 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1

Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич! News

Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич!

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, спорт ва футбол фидоийси Сакен Полатов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Сакен Джетибаевич бугун 44 ёшни қарши олди. 1975 йилнинг 22 август куни дунёга келган бугунги кун қаҳрамонимиз ихтисослиги бўйича врач-эпидемиолог. У 2002 йилда Тошкент Давлат медицина институтини тамомлаган. Лекин спортга бўлган қизиқиш тиббиётдан устун келди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби ривожи учун улкан хисса қўшган Сакен Полатов жорий 2019 йилда бир йўла иккита спорт ташкилотига раҳбар лавозимига тайинланди. Аввалига февраль ойида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, кейин эса июнда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб тайинланди. Ҳозир бор эътибор Токио-2020 Олимпиадасига қаратилган. Шу билан бирга сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига ҳам Сакен Полатов бошчилигида катта тайёргарлик кетяпти. Айни кунларда Чеченистонда ўтказилаётган халқаро турнир чарм қўлқоп усталаримизга сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фурсатдан фойдаланиб, Сакен Джетибаевични бугунги унутилмас кун - таваллуд айём билан сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари номидан муборакбод этамиз. Спортимиз фидоийси ва жонкуярига узоқ умр, соғлик-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика