Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

Тартиб интизом қўмитаси қарорлари News

Тартиб интизом қўмитаси қарорлари

ПФЛ тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий лига
«Олмалиқ» устози Геннадий Денисов «Қизилқум»га қарши ўйинда ҳакамлар бригадасига ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва огоҳлантирилди.

«Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов «Машъал»га қарши ўйинда қанот ҳакамини ҳақорт қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе «Нефтчи»га қарши ўйинда рақибнинг юзига тепгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов «Нефтчи»га қарши ўйин тугагач ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Пахтакор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов «Нефтчи»га қарши ўйин тугагач ҳакамни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

«Пахтакор» маъмури Даврон Саидов «Нефтчи»га қарши ўйин тугагач агрессив ҳаракат қилгани ва ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов «Пахтакор»га қарши ўйинда ҳакамнинг ҳуштагидан сўнг рақибнинг юзига ургани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
 
Ёшлар лигаси
«Қизилқум» ярим ҳимоячиси Севдиер Ҳамроқулов «Олмалиқ» билан ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Қизилқум» ҳужумчиси Руслан Санаев «Қўқон-1912»га қарши ўйинда рақибга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Биринчи лига
«Ғиждувон» ҳимоячиси М. Қосимов «Уз-Донг-Жу»га қарши ўйинда рақибга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика