Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари News

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.


Олий лига

Олий лиганинг 16-турида "Пахтакор"га қарши ўйинда "Олмалиқ" дарвозабони Валерий Фомичев рақибига зарба бергани учун икки ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

"Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Машъал" билан бўлиб ўтган ўйинда ёрдамчи ҳакамни туртгани ва ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса, унда Ашурматовга нисбатан тегишли чоралар қўлланилиши таъкидланди.

«Локомотив» клуби маъмури Бахтиёр Исмоилов "Металлург"га қарши ўйинда ҳакам манзили томон номаъқул фикрлар билдиргани учун жаримага тортилди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса жиддийроқ чора кўрилиши айтиб ўтилди.


Ўзбекистон Кубоги

«Цементчи» футболчиси Азизхон Ибрагимов Ўзбекистон кубогининг ¼ финал босқичи доирасида «Пахтакор»га қарши ўйинда рақиб футболчиси томон айтган ортиқча гаплари учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов «Цементчи» билан бўлиб ўтган ўйинда рақиби томон қилган ортиқча ҳаракати учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди.


Ёшлар лигаси

"Қўқон-1912" футболчиси Аъзамжон Сомиджонов Ёшлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши қолдирилган беллашувда рақибига нисбатан қўпол ҳаракати учун 2 учрашувга дисквалификация қилинди.


Биринчи лига

«Локомотив-БФК» футболчиси Суннатулла Саидов 3 учрашувга дисквалификация қилинди.

«Цементчи» аъзоси Баҳодиржон Йигиталиев 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Чуст-Пахтакор» мураббийи Леонид Сенкевич ёрдамчи ҳакам манзили томон номаъқул сўзлари учун жаримага тортилди.

«Пахтакор-2» ҳимоячиси Диан Талхатов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор-2» директори Шуҳрат Раҳмонкулов "Оқ-тепа" билан бўлиб ўтган ўйинда ҳакам томонига ишлатган номаъқул сўзлари учун четлатилганди. Тартиб интизом қўмитаси Шуҳрат Раҳмонқуловни жаримага тортди ва огоҳлантирди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса, унда жиддийроқ чоралар кўрилиши таъкидланди.

«Пахтакор-2» мураббийи Жасур Абдураимов, 2 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика