Latest news

07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  0 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  1 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  11 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Олий Лига
 «Металлург»га қарши 22-тур учрашувида тирсаги билан рақибининг қорнига зарба бергани ва оёғи билан тепишга ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

 «Бунёдкор»га қарши 22-тур учрашувида оёғи билан рақибига ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Металлург» ярим ҳимоячиси Дониёр Одилов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

 «Бунёдкор»га қарши 22-тур учрашувидан сўнг ҳакамлар бригадасига норозилигини билдиргани учун «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиқов жаримага тортилди.

 22-турдаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан сўнг жанжал келтириб чиқарган «Навбаҳор» мураббийи Мустафо Байрамов ва «Пахтакор» мураббийи Дражен Дукич жаримага тортилди.

 22-турдаги «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашуви якунига етганидан сўнг, майдонга Наманган клубининг уч нафар ишқибози югуриб чиққани муносабати билан, «Навбаҳор» ПФК ўз фан-клуби билан тарбиявий суҳбат ўтказиши ва кўрилган чоралар юзасидан расмий жавобни тақдим этиши шарт.

Ёшлар Биринчилиги
«Қизилқум»га 20-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Саддам Боймаматов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

 «Металлург»га қарши 22-тур учрашувида мухлислар шаънига ҳақоратли ишора қилгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Хамходера 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

 «Олмалиқ»га қарши 22-тур учрашувида ўйин қоидаларини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳужумчиси Мурод Ражабов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига
«Ўз-Донг-Жу»га қарши иккинчи босқич 8-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал-2» ҳужумчиси Сардор Абдураимов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

 «Шўртан»га қарши иккинчи босқич 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Ўз-Донг-Жу» ярим ҳимоячиси Улуғбек Усмонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

 «Ўз-Донг-Жу»га қарши иккинчи босқич 10-тур учрашувида майдондан четлатилган «Машъал-2» дарвозабони Шерзодбек Абдураимов 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

 «Оқтепа»га қарши иккинчи босқич 10-тур учрашувида рақиби шаънига номаъқул фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Шердор» ҳимоячиси Жасур Қурбонов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

 «Зомин»га қарши иккинчи босқич 11-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор-2» ҳимоячиси Нодирбек Юлдашев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

 «Истиқлол»га қарши иккинчи босқич 12-тур учрашувида қоидаларни қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Зомин» ярим ҳимоячиси Суҳробжон Саримсоқов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика