Latest news

15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  6 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган News

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Ўзбекистон МТЖ Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучди.

27 ёшли футболчи миллий терма тарихидаги энг яхши тўпурар – Максим Шацкихга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 34 тадан гол бор.

Икки ўйинчининг термадаги ўйинлари солиштиришга қарор қилдик.

Максим Шацких (1999 йил дебют қилган ва 2014 йил охирги ўйинини ўтказган)

61 учрашувда қатнашган;

29 ғалаба;

14 дуранг;

18 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 7 та (14 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 15 та (28);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (10);

Осиё кубоги саралаши – 8 та (9).

Маълумот ўрнида, Шацких гол урган ўйинларда Ўзбекистон МТЖ умуман ютқазмаган: 24 учрашув, 19 ғалаба, 5 дуранг.

Бир мартадан пента-трик (Хитой-Тайпейи – 9:0) ва хет-трик (Озарбайжон – 5:1) қайд этган. Шунингдек, 3 марта (Бангладеш – 5:0, Туркманистон – 3:0, Бангладеш 6:0) дублга эришган.

Голли серия – 4 ўйинда 8 та гол.

Элдор Шомуродов (2015 йил дебют қилган ва ҳозиргача фаолиятини давом эттирмоқда)

62 учрашувда қатнашган;

34 ғалаба;

7 дуранг;

21 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 17 та (31 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 8 та (22);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (4);

Осиё кубоги саралаши – 3 та (3);

Бошқа мусобақалар – 1 та (2).

Элдор гол урган ўйинлардаги Ўзбекистон МТЖнинг статистикаси: 24 баҳс, 17 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият.

Икки марта хет-трикка (Мальдив ороллари – 4:0, Уганда – 4:2) ва 6 марта (Ж.Судан – 3:0, Фаластин – 2:0, Сингапур – 3:1, Сурия – 2:0, Туркманистон – 4:0, Грузия – 2:2) дублга эришган.

Голли серия – 5 ўйинда 7 та гол.

*Алишер Никимбаевнинг ёзишича, 2010 йил Эстония ва Ўзбекистон (3:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувида урилган голларнинг иккитаси баъзи манбаларда Шацкихга (шунда 35 та бўлади), бошқаларида автогол сифатида қайд этилган. Бироқ, ЎФАнинг аввалги маълумотларида “Супер Макс”нинг термадаги голлари 34 талиги кўрсатилганди.

Ўша учрашув видеосинин кўриб, ўзингиз баҳо беринг...

Шундай қилиб, Элдор Шомуродов Венесуэлага қарши 28 март куни (23:00) ўтадиган ўртоқлик баҳсида мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Uzbekistan

Jasur Yakhshiboev - 79'

Friendlies . Round 1

28/03/2023, 23:00

1
:
1
Finished

Venezuela

Alexander Gonzalez - 7'

45'
90'
79'  Jasur Yakhshiboev
7'  Alexander Gonzalez

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика