Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Тарихдан иқтибос: "Cени тўғри касалхонага жўнатаман" News

Тарихдан иқтибос: "Cени тўғри касалхонага жўнатаман"

Футбол учрашувларисиз футбол олами анча зерикарли бўлиб қолди.

"Championat.asia" ходимлари ўқувчиларни уйда зерикиб қолмасликларига оз бўлса-да ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида бир қанча янги рукнларга қўл уриб келишмоқда. "Тарихдан иқтибос" рукнида футбол оламида айтилган энг сара иқтибосларни бериб борамиз.

Янги рукн. Тарихдан иқтибос: "Манчестер Юнайтед"га бўш чек юборганмиз"

Демак, бугунги фикр собиқ ярим ҳимоячи Клод Макелелега тегишли. У бир пайтлар "Барселона" афсонаси Роналдиньо билан боғлиқ кичик тарихни ёдга олиб ўтганди.

"Бир вазиятда (бу ЕЧЛ доирасида "Челси" - "Барселона" учрашувида содир бўлган) мен Роналдиньонинг олдига бориб шундай дедим: "Сен менга қарши одатий финтларни ишлатишингни хоҳлайман. Агар "Play Station"даги каби ҳаракатларни амалга оширишни бошласанг, мен сени тўғри касалхонага жўнатаман...

У бунга жавобан нима қилганини биласизми? Энгашиб тўпни олди ва уни менга бериб шундай деди: "Кечир мени, қария”.


Бу ўйин 2006 йилнинг 22 февралида бўлиб ўтган. Ўшанда "кўк-анорранглилар" Лондондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Жавоб баҳсида эса айнан Роналдиньонинг 78-дақиқада киритган голига 90-дақиқада Лэмпард пенальтидан жавоб қайтарган. Икки ўйин натижасига кўра "Барселона" ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олган. Якунда эса Франк Райкард шогирдлари финалда "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб 1992 йилдан кейинги илк ЕЧЛ кубогини бошлари узра баланд кўтаришган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика