Latest news

19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  0 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:30Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 3:0 (Матнли трансляция)  22 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  9 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари News

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари

Эрон, Қатар ёки Япониянинг трансфер баҳоси энг юқори вакилларини биласизми?

Бугун шу ҳақда маълумот беришга қарор қилдик.

Япония — кун чиқар юртнинг энг қимматбаҳо вакили Такефуса Кубо ҳисобланади. "Transfermarkt" портали ижара асосида "Хетафе"да тўп тепаётган "Реал" футболчисини 20 млн еврога баҳоламоқда.  

Кейинги ўринларга 22 ёшли Такэхиро Томиясу ("Болонья", 18 млн евро) ва 24 ёшли Даити Камада ("Айтрахт", 16 млн) жойлашган.

Сурия — Шом диёрининг энг қимматбаҳо вакили Омар Ал Сома ҳисобланади. 31 ёшли ҳужумчи айни пайтда 6,5 млн еврога баҳоланяпти. Кейинги ўринни 27 ёшли Омар Хрбин ("Ал Ваҳда", 1,3 млн) банд қилган.

Хитой — Чин юртининг энг қимматбаҳо фуьболчилари 4 млн еврога баҳоланмоқда: яқинда Хитой фуқаролигини қабул қилган 31 ёшли Элкесон ("Гуанжоу Эвергранд") ва "Эспаньол"нинг 27 ёшли вингери Ву Лэй.

БАА — амирликларнинг қимматбаҳо футболчилари "Ал Жазира" клубига тегишли: 30 ёшли фоврард Али Мабхут (4,5 млн) ва 27 ёшли вингер Халфан Муборак (3,5 млн евро).

Эрон — форслар ўлкасининг энг қиммат ўғлони Сардор Азмун (26 ёш) бўлиб, "Зенит" ҳужумчисининг трансфер баҳоси 23 млн еврога тенг. Кейинги ўринларга "Порту" футболчиси Меҳди Тареми (28 ёш, 10 млн евро) ва "Брайтон" вакили Алиризо Жаҳонбахш (27 ёш, 5 млн евро) жойлашган.

Жанубий Корея — Сон Хён Мин нафақат ўз юртида, балки бутун қитъада энг қиммат ўйинчи ҳисобланади. "Тоттенхэм" юлдузининг трансфер қиймати 90 млн еврога тенг. Кейинги поғоналар 24 ёшли Хван Хи Чхан ("Лейпциг") ва 19 ёшли Кан Ин Лига ("Валенсия") тегишли. "Transfermarkt" уларнинг ҳар иккисини 15 млнга баҳолаган.

Саудия Арабистони — Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол") ва Абдулфаттоҳ Асири ("Ал Насср") саудияликлар таркибидаги энг қиммат футболчилар ҳисобланишади. Уларнинг трансфер қиймати 3,1 млн еврога тенг.

Қатар — амалдаги қитьа чемпионлари таркибидаги энг қиммат ўйинчи 24 ёшли Акрам Афиф ("Ал Садд" - 3,5 млн евро) ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Ал Духайл" форварди Алмоез Али (2,7 млн) ҳамда "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Ҳассан Ал Ҳайдос (1,75 млн) эгаллаб турибди.

Ўзбекистон — энди ўзимизнинг қоракўзларга тўхталамиз. "Transfermarkt" портали ўзбекистонликлар орасида энг юқори қийматни Элдор Шомуродовга белгилаган. "Женоа" ҳужумчисининг трансфер нархи 6,5 млнга тенг. 2-ўринга "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров (2,5 млн евро) жойлашган бўлса, Жалолиддин Машарипов (2 млн) 3-поғонани эгаллаб турибди.

Осиё футболи: Янги юлдузлар 

Яқин йилларнинг янги юлдузлари 

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика