Таъқибчилар ўзгарди: А Серия 27-тур якунлари
21 mar 2023 14:30
News
Таъқибчилар ўзгарди: А Серия 27-тур якунлари
"Удинезе" "Милан"ни ютиб қўйди
"Удинезе"га қарши учрашув "Милан" учун қийин бошланди ва 9-дақиқадаёқ Томори узатмада хатога йўл қўйиб, Самараджич ривожлантирган ҳужумни Роберто Перейра гол билан якунлади. Шундан сўнг, "Милан" қанчалик вазият яратишга уринмасин, ўйин сокин руҳда ўтарди. Фақатгина бўлим охирида Леао узоқдан йўллаган зарбасини ёдга олса арзийди. Айнан португалиялик футболчининг фаоллиги ва унга нисбатан жарима майдончасидаги фол туфайли ҳакам биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда пенальти белгилади. Зарбани Златан амалга оширди ва Сильвестрини доғда қолдира олмади, бироқ Ибранинг бахтига кипер зарба берилаётганда чизиқни эртароқ тарк этган экан. Такрорий уринишдан Златан А Серия бу мавсумидаги голлари сонини очишга эришди. Кўпчилик бўлим дуранг билан якунланади ва устунлик энди "Милан" томонга ўтиб кетади деб турганида, 4-қўшиб берилган дақиқада Саксесснинг узатмасини жарима майдонидаги Бету голга айлантирди.
"Милан" танаффусдан кейин ҳам ҳужумга ошиқарди ва вазиятни ўнглашга уринарди. "Удинезе" эса амалдаги чемпионни қарши ҳужумда "ушлади", Саксесс қанотда курашди ва тўп Удоги орқали бошқа латераль Эхибуэга етказилди, у эса имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Бу голдан кейин "Милан" қандайдир чўкиб қолди ва ҳужумда ҳеч нима қила олмади. Аксинча, "Удинезе" яна гол уриши мумкин эди.
"Ювентус" сафарда "Интер"ни таслим этди
Ҳар икки жамоа еврокубоклардаги жанглардан кейин яхшигина чарчашганди. Шу сабабли ўзаро учрашув ҳам эҳтиёткорлик билан бошланди. Майдонда Николо Барелла энг фаоллардан эди. Айнан у аввалига узоқ масофадан зарба берди, кейин Лукаку билан девор услубида ўйнаб, Шенснини текширди. "Ювентус"нинг биринчи ҳамласиёқ гол билан якунланди. Думфрис ва Дармиан жарима майдончаси қанотида Костични эътиборсиз қолдиришди ва вингер дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга имконияти ҳам, етарлича вақти ҳам бор эди. "Интер" футболчилари сал аввалроқ ўйин қоидаси бузилганига бош ҳакамнинг эътиборини қаратишга уриниб кўришди, бироқ у вазиятни такроран кўриб, голни инобатга олишга қарор қилди. Сал ўтиб, Костич яна шунга ўхшаш вазиятга чиқиб бориди, аммо бу сафар зарба ўрнига тўпни Локателлига узатди, лекин ярим ҳимоячи зарба бериш учун ўзини ўнглолмади. "Интер" танаффусгача бошқа хавфли вазият ярата олмади.
Локателли танаффусдан кеийн гол уриши мумкин эди. Иккинчи темпда ҳужумга қўшилган футболчининг зарбасига куч етишмади. "Интер" катта куч билан ҳужум қилишга уринарди, лекин бу хавфли вазиятга эмас, рақибнинг кескин қарши ҳужумларига сабаб бўларди. "Нерадзурри"нинг бахтига меҳмонлар ҳужумларни якунлашда у қадар самарали ҳаракат қила олишмади, "Интер" футболчиларининг ўзи эса бор йўғи иккита хавфли вазият ярата олди. Бироқ ҳар икки сафар Мхитаряннинг зарбаларига аниқлик етишмади. Натижада, "Ювентус" муҳим ғалабани тантана қилди ва етакчиларга жуда яқин келди. "Интер" эса тўртликдан чиқиб кетмаслик учун нимадир қилмаса бўлмайди.
Камчиликдаги "Рома" "Лацио"га ютқазди
Ҳар икки клуб ҳафта ўртасида еврокубокларда майдонга тушганди. Бироқ "Лацио" рақибидан фарқли равишда ўз иштирокини якунлади. Ўйин эса Луис Альберто тўпни Руй Патрисиунинг устидан ташлаб қўйиши билан бошланишига сал қолди, лекин мўлжалда бироз адашди. Кейинги эпизодда Цаканья зарба берди, аммо Патрисиу тўпни ушлаб олди. "Рома" эса ҳужумда у қадар фаол эмасд. 30-дақиқада Ибаньеснинг четлатилишидан кейин вазият Моуринью шогирдлари учун янада қийинлашди. Бундан кейин "жаллоросси" амалда танаффусни кутиб ҳаракат қилишди.
Танаффусдан кейин вазият деярли ўзгармади. "Лацио" хавфлироқ ҳаракат қилар ва вазият яратарди. Жумладан, Луис Альберто узоқ масофадан кучли зарба берди, Милинкович-Савич эса испаниялик жамоадоши ҳаводан узатган тўпга ета олмай қолди. Шундай бўлсада, "бургутлар"нинг фаоллиги гол билан якунланди. Цаканья тўп учун курашда устун келди ва узоқ бурчакка ажойиб зарба берди. Кўп ўтмай, "Рома" стандартдан жавоб қайтарди. Пеллегринининг узатмасидан кейин Крис Смоллинг тўпни Абрахамга ташлади, ҳужумчи эса яқин масофадан зарба бериб, мувозанатни тиклади. Бироқ такрорий лавҳа шуни кўрсатдики, Смоллинг ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган экан. Спиннацола айёрона зарба билан Проведелнинг устидан тўпни ташлаб қўйишга уриниб кўрди, аммо даврозабон жамоасини қутқарди. "Бўрилар"нинг кучи бундан ортиғига етмади, "Лацио" эса бу ғалабадан кейин 2-ўринга кўтарилди, "Рома" ҳозирча — бешинчи.
"Наполи" "Торино"га имкон қолдирмади
Илк дақақаларданоқ "Торино" ортда қола бошлади. Зельинскининг бурчакдан узатган тўпини Осимхен боши билан тўрга йўллади. Гол ўтказиб юборганига қарамай, мезбонлар ҳужумга ўтарди ва вазиятлар ҳам яратишни уддалади. Влашич, Риччи яхши зарба берди, Санабрия эса қайтган тўпни устунга йўллади. "Торино" анча фаол эди ва кутилмаганда Линетти оддий вазиятда жарима майдончаси ичида Хвичани йиқитди. Жабрланувчининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланди. Кўп ўтмай, Кварацхелия ҳисобига яна бир ассист ёздириб қўйиши мумкин эди, лекин Осимхенга омад етишмади.
Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ "Наполи" ўта чиройли ҳужум уюўтирди. Хвича тўпни товони билан қанотдаги Оливейрага етказди, у ҳам биринчи тегинишдаёқ тўпни Осимхенга йўллади ва Виктор боши билан орадаги фарқни оширди. Бу голдан кейин неаполликлар яна ғалабага эришишида ҳеч кимнинг шубҳаси қолмади. Шундай бўлсада, "Наполи" босим қилишда давом этди. Осимхеннинг прессинги натижасида тўп Хвичага бориб тушди, грузиялик қизғонмади ва янада қулайроқ вазиятда турган Ндомбелени кўрди ҳамда у имкониятдан унумли фойдаланди. "Наполи" яна гол уриши мумкин эди, лекин таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Спалетти жамоаси скудеттога янада яқинлашди, "Торино" эса хафа бўлмаса ҳам бўлади. Ҳозир "Наполи"ни тўхтата оладиган куч бутун Европа кўп бўлмаса керак.
Шунингдек, "Монца" ва "Кремонезе" муроса кўчасини танлади, Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Специя" "Сассуоло"га ютқазди, "Сампдория" эса "Верона"ни енгди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева
Comments