Latest news

09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  2 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  1 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  9 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси! News

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси!

Фарғонада ҳам янги футзал жамоаси ташкил этилди.

Бундан икки ой олдин тузилган жамоага бунгача республикамизнинг бошқа вилоят клубларида фаолият юритиб келган фарғоналик футзалчиларни “Нефтчи”га чорлаб бу орқали курашчан клуб шакллантирилмоқда. 

Айни дамда "Нефтчи"га таниқли футзалчи Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги ёрқин фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Зокировга Бобур Мадаминов яқиндан ёрдам бермоқда. 

“Нефтчи” футзалчилари асосан маҳаллий футзалчилардан иборат. Жамоанинг ўртача ёши 27ни ташкил этмоқда. 

“Нефтчи” футбол клуби қошида тузилган футзал коллективи 25 сентябрь куни Тошкентда старт олган Ассосиация Кубогида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, фарғоналиклар ўзининг илк мусобақасидаёқ сезиларли натижага эришмоқда дейиш мумкин. 

Дарвоқе, 25-30 сентябрь кунлари ўтказиладиган Ассосиация Кубогида жами 16та клуб иштирок этмоқда. Янги тузилган жамоанинг ярим финалга чиқиши фарғоналик мухлисларни қувонтириши аниқ. Бугун соат 13:00да “Нефтчи” футзал жамоаси “Бухоро”га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувдаги ғалаба "Нефтчи" учун ниҳоятда муҳим. Боиси ютуқ финалга йўл очади. 

“Нефтчи” футзалчилари “А” гуруҳидан ўрин олиб, барча учрашувларни ғалаба билан якунлади! 

"Максам-Чирчиқ" - "Нефтчи" 0:1

"Нефтчи" - "Old City" 6:1

"Нефтчи" - "Ардус" 5:4

Ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган холда, чорак финалга йўл олган “Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби “Когон” бўлди. 

"Нефтчи" - "Когон" 2:1

Шу тариқа футзалчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Нефтчи” футзал жамоаси таркиби 

1.Комил Нурматов - 1

2.Элёр Домлаев - 16

3.Фарход Неъматов - 5

4.Муҳиддин Эргашев - 6

5.Тимур Карибов - 7

6.Мавлон Ғаниев - 8

7.Ўткир Охунов - 9

8.Фаррух Худойқулов - 10

9.Алишер Ризаев - 11

10.Рашид Жабборов - 30

11.Фаррух Зокиров - 17

Клуб раҳбари: Фурқат Раҳмонов.

Бош мураббий: Бобур Мадаминов.

Ўйновчи мураббий: Фаррух Зокиров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика