Latest news

16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  1 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод News

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод

2013 йилги футбол мавсуми Эрон термаси учун муваффақиятли келди. Терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва ўз тарихида тўртинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Бундан ташқари, форслар кетма-кет 13-марта Осиё Кубогининг финал босқичига йўл олишди. Бу каби ютуқларда Эрон термаси ҳужумчиси Ризо Гучаннажоднинг қўшган ҳиссаси катта.

26 ёшли ҳужумчи ўтган йилги саралаш ўйинларида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Гучаннажоднинг фаолияти жуда қизиқ укечган. У 8 ёшида ота-онаси билан Голландияга бориб, ўша ерда футболга берилади. Ҳатто Голландия ёшлар (U-19) ва ўсмирлар (U-16) термасида ҳам майдонга тушган.

У биринчи профессионал шартномасини 2006 йилда “Херенвен” билан тузади. 2011 йил Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубига кўчиб ўтгач, қисқа вақт ичида 13 та тўп киритади ва шундан сўнг Эрон термаси устози Карлуш Кейруш назарига тушади.

Ҳужумчи ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида Қатар ва Жанубий Корея билан ўйинларда терма жамоасининг жуда муҳим голларини киритди. Эсингизда бўлса, айнан унинг сафарда Корея дарвозасига урган голи терма жамоамизни йўлланмадан маҳрум қилганди.

Ризо Гучаннажод айни пайтда Англиянинг “Чарльтон Атлетик” клубида тўп сурмоқда. Катта эҳтимол билан у ҳам Бразилиядаги жаҳон чемпионатига боради. Эронликлар жой олган гуруҳда Аргентина, Босния ва Нигерия бор. ЖЧ-2014 форс ҳужумчиси учун дастлабки мундиал ҳисобланади, унинг бу мусобақадан умиди катта.

МАЪУЛУМОТ УЧУН
Ризо Гучаннажод

1987 йил, 20 сентябрда Эроннинг Машҳад шаҳрида туғилган.
Амплуаси - ҳужумчи
Клуби: “Чарльтон” (Англия)
Эрон термаси сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика