Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  223 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Танишинг, “Бунёдкор” рақиби: “Бурирам Юнайтед” (Бурирам, Таиланд) News

Танишинг, “Бунёдкор” рақиби: “Бурирам Юнайтед” (Бурирам, Таиланд)

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клуби билан куч синашади.

Мусобақа регламентига кўра, “G” квартетида биринчи ўринни қўлган киритган “Бунёдкор” жамоаси “Е” гуруҳида иккинчи бўлган Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клуби билан чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Бу жамоаларнинг биринчи учрашуви 14 май куни Таиландда ўтказилса, жавоб баҳси 21 майда “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Эътиборингизга Осиё Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақибимиз – “Бурирам Юнайтед” клуби ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1970
Клубнинг тўлиқ номи: “Бурирам Юнайтед” футбол клуби
Стадиони: “New I-Mobile Stadium”
Сиғими: 24.000 томошабин
Расмий сайти: www.buriramunited.co.th

ЮТУҚЛАРИ:
Таиланд чемпиони – 2008, 2011
Таиланд вице-чемпиони – 2005, 2010
Таиланд кубоги соҳиби – 2013
Таиланд кубоги финалчиси – 2009, 2012
Таиланд футбол ассоциацияси кубоги соҳиби – 2011, 2012
Тойота лигаси чемпиони – 2011, 2012
Тойота лигаси вице-чемпиони – 2010

ХАЛҚАРО ИШТИРОК
Осиё Чемпионлар лигаси:
2009 йил – саралаш босқичи
2012 йил – гуруҳ босқичи
2013 йил – нимчорак финал (клуб ОЧЛдаги ўз иштирокини давом эттирмоқда)

ОФК кубоги:
2009 йил – гуруҳ босқичи

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Осмар Барба (Испания, 1988 йил) таня ярим ҳимоячиси
Кармело Гонсалез (Испания, 1983 йил), ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуан Куеро (Испания, 1984 йил), ярим ҳимоячи
Кай Хирано (Япония, 1987 йил), ҳужумкор ҳимоячи

Клуб тарихи мобайнида жамоа сафида бир неча машҳур легионер футболчилар фаолият олиб боришган. Бироқ жамоанинг энг машхур хорижий футболчилари жорий йилги Осиё Чемпионлар лигасига “заявка” қилинган. Учала испаниялик футболчи яқин-яқинларгача Испания премьеросида тўп тепишган.

“Бурирам Юнайтед” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида учинчи бор иштирок этмоқда. Таиландликлар даставвал 2009 йилги турнирнинг саралаш босқичида Сингапурнинг “Армед Форсез” клубига ютқазиб қўйишган. 2012 йилда эса “Бурирам Юнайтед” гуруҳ босқичида “Гуанчжоу” (Хитой), “Чжонбук Моторс” (Жанубий Корея) ва “Кашива Рейсол” жамоалари билан куч синашди. Дастлабки икки турда ғалаба қозонган таиландликларга қолган учрашувларда халқаро тажриба етишмай, плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолишди. Лекин “Бурирам Юнайтед”нинг гуруҳдан чиқиш мақсади 2013 йилга келиб амалга ошди. “Сеул” (Жанубий Корея), “Вегалта Сендай” (Япония) ва “Жиангсу Сейнти” клублари баҳслашган таиландликлар 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашди.

Таиланд миллий терма жамоаси сафида “Бурирам Юнайтед”нинг беш нафар аъзолари ҳаракат қилишади.

“Бурирам Юнайтед” жамоаси айни пайтда Таиланд чемпионатида “Муанг Тонг Юнайтед” клубидан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рақибимиз ҳақида энг сўнгги маълумот сифатида бош мураббий Аттапхол Буспакомнинг гуруҳ босқичи якунлангач клубни тарк этганлиги бўлди. Жамоа устози ва клуб раҳбарияти ўртасидаги келишмовчилик натижасида Буспаком “Бурирам Юнайтед”ни тарк этди. Айни пайтда жамоа бош мураббийсиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика