Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Танаффус олдидан: А Серия 7-тури қандай ўтди? News

Танаффус олдидан: А Серия 7-тури қандай ўтди?

А Серия 7-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

"Лацио" "Ювентус" билан дуранг ўйнади

 Ҳар икки жамоа ҳам Чемпионлар Лигасида ёмон иштирок этишмади, энди эса ички чемпионатда юқорироқ ўринга кўтарилишни режалаштиришмоқда. "Ювентус" ўйинни фаол бошлади, авввалига Рабьо узоқдан берган зарбасини Рейна қайтара олди, кейин эса Куадрадонинг узатмасидан сўнг Роналду гол уришга эришди. "Лацио" ҳужумга ўтди, аммо Корреанинг зарбаси унчалик хавфли чиқмади. Аксинча, "Ювентус" футболчиларининг ҳаракатлари анча хавфли эди. Криштиану Роналду дастлаб узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди, кейин эса жарима майдонидан тепган тўпи устунга тегди. Биринчи тайм охирларида Милинкович-Савич жарима майдонига ажойиб тарзда тўпни етказиб берди, лекин тўпга етиб келишга ҳеч ким улгурмади. Иммобиленинг йўқлиги яққол сезиларди.

Танаффусдан кейин ўйин жараёни бироз ўзгарди, аммо бир жамоа иккинчисидан кучлироқ бўлди деб бўлмайди. "Ювентус" комбинацияларни якунлашда омади чопмади, "Лацио" эса зарба бериши учун бироз кучи етишмади. Шундай паллада баҳс меҳмонлар фойдасига ҳал бўладигандек кўринганди, бироқ сўнгги вақтлар "бургутлар"ни бекорга хавфли жамоалардан бири дейишмаяпти. "Лацио" буни яна бир бор исботлаб қўйди. 90+5да Корреанинг узатмасини Кайседо тўпни узоқ пастки бурчакка жойлаб қўйди. Бу Фелипенинг ушбу ҳафтада жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган иккинчи голи. Яна у бу сафар ҳам захирадан майдонга тушганди. "Ювентус" йўқотилган очко учун хафа бўлиши мумкин, лекин аслида натижа адолатли бўлди.


"Аталанта" ва "Интер" дуранг қайд этди

Бу учрашувдан кўп нарса кутишган эди, айниқса, уларнинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятидан сўнг. Биринчи таймда етарлича босим бўлди. Хавфли вазиятлардан Бастонининг ҳаводан етказиб берган тўпига Видаль берган зарбани эслаш мумкин. Қолган воқеалар 2-таймда содир бўлди.

Танаффусдан кейин урилган гол ўйинни жонлантирди. Видаль тўпни ҳаводан ажойиб тарзда Янгга етказиб берди. Англиялик футболчи  Хатебурни алдаб ўтиб, тўпни Лаутарога оширди. У эса боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Аргентиналик ҳамма томонлама яхши ўйин намойиш этди. Бироз вақт ўтгач, Видаль дарвозабон билан тўқнаш келди, аммо на Барелла ва на чилилик рақиб посбони Спортьеллони алдай олмади. Шундан сўнг "Аталанта" хавфлироқ ўйнай бошлади. Миранчук майдонга тушгани ҳам бунга таъсир қилди. Алексей аввалига, Сапата бироз улгурмаган бўлса-да, унга тўпни яхши ошириб берганди. Бироқ кейин ўзи Муриэлдан тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу унинг А Сериядаги илк голи. Қолган вақт ичида бирор жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин эди, аммо таблодаги рақамлар ўзгармади.


"Рома" "Женоа"дан кучлироқ чиқди

"Грифонлар"нинг таркиб билан муаммоси ҳамон тўлиқ ҳал этилмади, шу сабабли бош мураббий Роландо Мараннинг танлаш имконияти чегараланганди. "Рома"нинг эса ҳамма ишлари жойида ва айнан меҳмонлар ўйинни фаол бошлаб беришди. Генрих Мхитарян баҳс стартида кучли зарба билан дарвоза тўсинига тепди. Шу зарбадан сўнг римликлар бироз тинчланди ва тайм сўнгида Веретунинг бурчакдан берган зарбасини Мхитарян боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

"Рома" ҳужум қилишда давом этди. Аммо танаффусдан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Жанлука Скамакка чиройли тарзда тўпни Пьяцага етказиб берди, хорват эса Фасиони алдаб ўтиб, гол уришга муваффақ бўлди. Кейинги ҳужумда Скамакканинг ўзи дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, аммо уннинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Аста-секин "Рома" ташаббусни ўз қўлига олди ва яна эътибор марказида Мхитарян бўлди. Бруно Переснинг пасидан сўнг Мхитарян очилди ва гол уришга эришди. "Женоа" эса ўзини йўқотиб қўйди, "Рома" янада олға қадам ташларди. Кристанте рақиб посбони Перрин дарвзасини ишғол қилмоқчи бўлди, лекин мўлжалда бироз адашди. Аммо ўйин охирларида Педро Родригес ҳаводан ажойиб тарзда Генрих Мхитарянга тўпни етказиб берди. Ярим ҳимоячи имкониятидан унумли фойдаланиб, "жалоросси"даги илк хет-трикини қайд этди.


"Милан" дуранг ўйнади

"Россонери" дуранг ўйнаган бўлса-да, А Сериядаги 1-ўрнини сақлаб қолди. "Верона" ҳам ҳозир оддий жамоа эмас, Юрич шогирдлари уларни ҳурмат қилишлари керак эканини аллақачон исботлаб қўйишган. Биринчи ҳужумдаёқ Калинич гол уриши мумкин эди, лекин Доннарумма бунга йўл қўймади. Аммо кўп ўтмай, "Верона" барибир ниятига етди. Барак 6-дақиқада ҳисобни очди. "Милан" саросимага тушиб қолганга ўхшади, "Верона" эса бундан унумли фойдаланди.Бир неча дақиқадан сўнг Дзакканьи ҳаводан зарба берди, йўл-йўлакай Калабрияга теккан тўп эса йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Шундан кейин "Милан" уйғонди, Салемаркес жарима зарбасидан тўпни Кессиэ етказиб берди, ярим ҳимоячидан ўтган тўпни эса Маньянини беўхшов ҳаракат билан ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Танаффусгача бошқа қизиқарли ҳодисалар бўлмади.

"Милан" босим ўтказиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилди ва натижада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Златан тўп ёнига келди, лекин гол уролмади, тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Бу "россонери"га янада кучли таъсир қилиб, кучлироқ босим ўтказа бошлашди. Ва охир-оқибат гол уришга муваффақ бўлишди. Калабрия рақиб дарвозасига гол урди, лекин бунгача Златан қўл билан ўйнагани учун гол ҳисобга олинмади. Аммо "Милан" барибир ижобий натижага эриша олди. Сильвестри кучли тарзда Ибрагимовичга тўп ошираётганди, аммо тўп Браим Диасга келиб тушди. Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли футболчи ҳам кўп кутиб ўтирмай, тўпни дарҳол Златанга оширди. Швед эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди.


"Кальяри" "Сампдория"дан кучлироқ чиқди

 Сардинияда бўлган учрашув Жоао Педро "йиқилаётиб" боши билан берган чиройли зарбаси билан бошланди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегди. Мезбонлар зудлик билан устун эканликларини кўрсатиб қўйишди, айниқса, Жованни Симеоне жарима майдончасига яқинлашганда Томаззо Ауджелло томонидан йиқитилди. Фол учун меҳмонлар ҳимоячиси ўйиндан четлатилди. Танаффусгача хавфли вазиятлар бўлмади, аммо кейин баҳс жиддий равишда қизиб кетди.

Бўлим бошида Жоао Педро жарима майдони ичида йиқитилди ва жабрланувчининг ўзи пенальтини муваффақиятли амалга оширди. "Кальяри" майдоннинг ҳар бир қисмида тезроқ ҳаракат қилди, "Сампдория"нинг эса худди тезлиги ўчириб қўйилганга ўхшарди. Натижада, Симеоненинг узатмасини Найтан Нандес қабул қилиб олди ва гол урди. Қолган вақт ичида "Кальяри" яна гол урди, бироқ гол ҳисобланмади. "Сампдория" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, "Наполи" "Болонья"ни мағлуб этди, "Сассуоло" ва "Удинезе" дуранг ўйнади, "Фиорентина" ва "Парма" ҳам дуранг натижа қайд этишди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика