Latest news

00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  6 00:09"Лас-Палмас" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  3 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  4 23:47"Интер" — "Женоа". Димарко ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  8 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  15 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9

Такуми Минамино "Ливерпуль"да. У жамоага фойда келтира оладими? News

Такуми Минамино "Ливерпуль"да. У жамоага фойда келтира оладими?

Юрген Клопп жамоаси япониялик вингерни харид қилиши - футболга боғлиқ қарорми ёки тижорат юриши?

"Ливерпуль" харид қилган Такуми Минамино - ҳозирча қишки трансфер ойнасининг асосий воқеаларидан бири бўлиб турибди. Япониялик иқтидорли ярим ҳимоячи 7,25 млн. фунт - ҳозирги кун учун кулгили пулларга сотиб олинди. Унинг шартномаси тўрт йилга мўлжалланган, демак, ҳаммаси жиддий. Минаминонинг "Зальцбург"даги ўйинлари Юрген Клоппда яхши таассурот қолдирган экан.


Такумига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётганди, аммо ярим ҳимоячи "Ливерпуль"ни танлади. "Қизиллар" узоқ ўйлаб ўтирмади, чунки футболчининг шартномасидаги товон пули кулгили эди. Клоппнинг айтишича, япониялик жамоани кучайтира олар экан, бироқ бунга ҳамма ҳам ишонмаяпти. Осиёлик футболчи бирор грандда пайдо бўлса, кўпчилик бу қарор скаут ва мураббийлари эмас, Осиё бозорини забт этишни истаган клуб тижорат директори томонидан қабул қилинган деб ўйлайди. Қайси фикр тўғрироқ?


Жамоадаги келажаги


Такуми Минамино ҳужумдаги ҳар қандай позицияда ўйнаб кета олади. У "Зальцбург"даги 22та учрашувида 9та гол уриб, 11та голли пас берди. Клопп футболчининг кўплаб позицияда ҳаракат қила олишига эътибор қаратди. Немис мутахассис янги ўйинчини ярим ҳимоя марказига қўйишни ўйлаган экан. Умуман олганда тажрибаларга мос йигит. Осон бўлмаслиги аниқ: Такуми мураббийдан сабрли бўлишни сўради, чунки позиция бўйича унинг рақиблари жуда кўп. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане ҳеч қачон асосий таркибдан тушиб қолмайди, Шердан Шакири, Алекс Окслейд-Чемберлен, Адам Лаллана ва Жеймс Милнер эса мураббий ишончини қозонган.

Марказга тўхталадиган бўлсак, бу ер янада зич: Жоржиньо Вейналдум, Жордан Хендерсон, Наби Кейта ва Фабиньо. "Ливерпуль"да яхши таркиб мавжуд ва Клопп япониялик учун қаердан жой топиб беришини айтиш қийин.


Тижорий истиқбол


Европа футболи ҳар қанақасига жаҳон бозорига чиқишга ва максимал миқдордаги мамлакатлар - айниқса пул кўп бўлган Осиёга кириб боришга интилмоқда. Англия Премьер-лигаси дунёнинг энг машҳур лигаси бўлиб қолмоқда - унинг аудиторияси ҳажми 4,7 млрд. томошабинни ташкил этади. АПЛнинг 20та клубидан 15таси тўлиқ ёки қисман чет эллик инвесторларга тегишли. Футболкадаги ҳомийларнинг ҳам Англияга алоқаси бор. Хатто таркибни кучайтириш учун қилинган харид халқаро бозорда фойда келтириши мумкин. "Ювентус" Криштиану Роналдуни сотиб олганида, унга футболчи ва инвестиция сифатида қаралган.


"Илк марта "Ювентус"нинг спорт ва тижорат томони бирлашди. Биз футболчи нархи ва келажакдаги даромадга баҳо бердик. Роналду билан шартнома имзолаш майдонда ва унинг ташқарисида фойда келтириши керак" - деганди "Юве" президенти Андреа Аньелли. Ҳаммаси оддий: Жамоа нафақат ажойиб ижрочи, балки чет эллик ҳомийларни олиб келадиган футболчига эга бўлди. Биринчи кундаёқ 7-рақамли ярим миллионта футболка сотилди - бу 60 млн. доллар фойда дегани. Jeep ва Adidas билан битимлар янгиланди, улар икки баравар кўпроқ тўлайдиган бўлишди.

Кўплаб манбаларнинг тасдиқлашича, "Ливерпуль" Такуми Минаминони харид қилиши - Осиё бозорига киришнинг навбатдаги уриниши экан. Япониялик билан шартнома имзоланганидан сўнг, клубнинг Твиттер аккаунтига одатдагидан 15 минг кўп ўқувчи ташриф буюрди. Бундан ташқари "қизиллар"да Япониянинг шина ишлаб чиқарувчи Yokohama компанияси билан шартнома имзолаш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. "Челси"нинг ушбу корпорация билан келишуви якунига етмоқда.


Юрген Клопп бир неча кун олдин берган интервьюсида Минаминонинг майдондаги позицияси бўйича бир қарорга келмаганини айтган эди. У ўйлагунича, кўпмиллионли Осиё мамлакатлари мухлислари "Ливерпуль" ўйинларини катта қизиқиш билан томоша қилишади. У майдонда фойда берадими ёки йўқ, буни билмаймиз, аммо у клубга бошқа жабҳада ёрдам бериши аниқ.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика