Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Тажриба, оптимал спорт форма ва истеъдод News

Тажриба, оптимал спорт форма ва истеъдод

"Championat.asia" сайти журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон терма жамоасининг БААга қарши ўртоқлик учрашувига жалб этилган футболчилар ҳақида тўхталди.

Рўзиқул Бердиев бугун терма жамоанинг БААга борадиган таркибини эълон қилди. Унга кўра, одатдагидек 23 нафар футболчи рўйхатдан жой олди.

Кенгайтирилган таркибга кирган жами 33 футболчидан 23 нафари саралаб олинди.


Қайси клубдан нечта футболчи чақирилди?
"Насаф" - 6
"Локомотив" - 5
"Бунёдкор" - 5
"Пахтакор" - 3
"Қўқон" - 1
"Навбаҳор" - 1
"Бухоро" - 1
"Машъал" - 1


Терма жамоадан таклиф олган Икром Алибоев жароҳати сабаб якуний рўйхатдан тушиб қолди.
Шунингдек, яна 9 нафар футболчи якуний рўйхатга кирмади.


БААга қарши ўйинга жалб этган футболчиларнинг амплуа бўйича жойлашуви:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Санжар Қувватов, Жавоҳир Илёсов.
Чап қанот ҳимоячилари: Акром Комилов, Владимир Козак.
Ўнг қанот ҳимоячилари: Акмал Шораҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев.
Марказий ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Шерзод Аъзамов, Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Қобилов.
Марказий ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Жавоҳир Сиддиқов, Баҳром Абдурахимов.
Вингерлар: Достонбек Ҳамдамов, Сардор Мирзаев, Азиз Турғунбоев, Жасур Яхшибоев, Фарруҳ Сайфиев.
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев, Иван Нагаев.



Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг Олий лига-2017даги статистикаси

Футболчи

клуби

Ўйин

Гол

 Игнатий Нестеров

 (“Локомотив”)

23

-15

 Санжар Қувватов

 (“Насаф”)

16

-6

 Жавоҳир Илёсов

 (“Машъал”)

27

-29

 Рустам Ашурматов

 (“Бунёдкор”)

22

3

 Исломжон Қобилов

 (“Бунёдкор”)

19

2

 Акромжон Комилов

 (“Бунёдкор”)

26

1

 Ислом Тўхтахўжаев

 (“Локомотив”)

19

1

 Шуҳрат Муҳаммадиев

 (“Локомотив”)

19

0

 Шерзод Аъзамов

 (“Пахтакор”)

23

0

 Акмал Шораҳмедов

 (“Насаф”)

26

1

 Фаррух Сайфиев

 (“Насаф”)

25

2

 Отабек Шукуров

 (“Бунёдкор”)

25

4

 Достонбек Ҳамдамов

 (“Бунёдкор”)

27

13

 Владимир Козак

 (“Пахтакор”)

27

3

 Жасур Яхшибоев

 (“Пахтакор”)

9

0

 Одилжон Ҳамробеков

 (“Насаф”)

25

1

 Азизжон Ғаниев

 (“Насаф”)

24

2

 Баҳром Абдураҳимов

 (“Насаф”)

27

9

 Жавоҳир Сидиқов

 (“Қўқон-1912”)

22

4

 Азизбек Турғунбоев

 (“Навбаҳор”)

26

7

 Сардор Мирзаев

 (“Локомотив”)

27

5

 Марат Бикмаев

 (“Локомотив”)

22

23

 Иван Нагаев

(“Бухоро”)

26

10

Ҳар бир позицияга камида иккитадан футболчи жалб этилган. Қанотларда доимгидек иккитадан, марказда эса 4 нафар футболчи чақирилди. Марказий ярим ҳимояда эса 5 нафар футболчи чақирилди.
Ҳужумда танлов жуда камлиги боис Бердиев икки нафар футболчи билан чекланди.

Таркибдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Бердиев ҳозирги пайтда энг яхши спорт формасида бўлиб турган футболчиларни терма жамоага таклиф этди.

Қуйида мураббий бу борада шундай фикр билдирди
:

"Биз БААга қарши учрашувга таркиб танлашда асосан ҳозирги кунда ўз позициясидаги энг кучли, тажрибали ва келажаги порлоқ ёшларга эътибор қаратдик", - деди Рўзиқул Бердиев.


Дарҳақиқат, мураббий жалб этган футболчилар айни пайтга келиб чемпионатимизда ўз позицияларида энг яхшилари ҳисобланади.

Таркибда тажрибали Нестеров, Шораҳмедов, Тўхтахўжаев, Бикмаев каби футболчилар бор. Ҳозирги кунда ўз позициясида ёрқин ўйин кўрсатаётган Аъзамов, Ашурматов, Шукуров, Ғаниев, Ҳамробеков, Сайфиев, Муҳаммадиев, Сиддиқов, Абдурахимов ҳам муносиб тарзда терма жамоадан чақирув олишди.
Келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган Қобилов, Ғаниев, Яхшибоев каби истеъдод эгаларига ҳам имконият берилмоқда.


Рўзиқул Бердиевга терма жамоа мураббийлар штабида Шуҳрат Тошпўлатов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ёрдам беради.


Биласиз, Рўзиқул Бердиев охирги йилларда "Насаф"да асосан 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланиб келмоқда.
Шунингдек, Бердиев қўл остида жамоа 3 ҳимоячи билан ҳам ҳаракатланишини кўрганмиз. Яъни бу тактик схемада жамоа қанотларда лотерал футболчилар билан ўйнаган. Бу тактик схемани қулай жиҳати, рақиб ҳужум қилаётган пайтда жамоа бемалол 5 ҳимоячи билан ҳимояланиши, ҳужумда эса 3-4-3 кўринишда ўйнаши мумкин.

Терма жамоада мураббий қайси тактик услубдан фойдаланиши ҳақида ҳозирча бир нарса дейиш мушкул.
Бу ҳақда терма жамоанинг дастлабки машғулотларидан кейин хулоса қилиш мумкин бўлади.
Мураббий аввало таркибдаги футболчиларнинг ҳолати ва рақибдан келиб чиқиб учрашувга тактик режа тайёрлаши аниқ.

Author :
Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика