Latest news

13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  1 12:51U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Яман. Таркиблар маълум!  4 12:50U-20 Осиё кубоги. Ироқ – КХДР (онлайн ҳисоб)  0 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  4 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  5 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  10 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   3 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3

Таиланд ва Ўзбекистон ўзаро ўйинлар тарихи. Хиросима-94, Осиё кубоги-2004 саралаши ва Бангкокдаги мағлубият News

Таиланд ва Ўзбекистон ўзаро ўйинлар тарихи. Хиросима-94, Осиё кубоги-2004 саралаши ва Бангкокдаги мағлубият

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё кубоги нимчорак финал доирасида Таиланд терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Биз эса миллий терма жамоамизнинг Таиландга қарши учрашувларини эслаймиз

Таиланд терма жамоасига қарши дастлабки учрашувни узоқ 1994 йилда ўтказганмиз. Саккизинчи Осиё ўйинларида бўлиб ўтган учрашувда терма жамоамиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган.

Саккизинчи Осиё ўйинлари(Хиросима-94)

07.10.1994

Стадион: "Бинго комплекс", 721 мухлис

Ўзбекистон 5:4 Таиланд

Голлар:

1:0 - Миржалол Қосимов, 10

2:0 - Шуҳрат Мақсудов, 27

2:1 - Орнсомчит Сомрит, 37

3:1 - Миржалол Қосимов, 42

3:2 - Дамронг Тхаватчай, 50

4:2 - Шуҳрат Мақсудов, 61

5:2 - Игорь Шквирин, 66

5:3 - Орнсомчит Сомрит, 71

5:4 - ПХАНПРАПХАСТ Сучин, 88

Ўзбекистон: Бердах Алланиязов, Февзи Давлетов, Андрей Федоров, Александр Тихонов, Улуғбек Рўзимов, Абдусамат Дўрмонов, Абдуқаҳҳор Марифалиев, Миржалол Қосимов, Рустам Дўрмонов, Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов


Таиланд терма жамоасига қарши дастлабки мағлубиятимиз 1999 йилда қайд этилган. Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида терма жамоамиз кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўртоқлик учрашуви

24.07.1999

Стадион: "Супачаласай", 30000 мухлис

Ўзбекистон 0:1 Таиланд

Голлар:

1:0 - Промрут Чокатеви, 13

Ўзбекистон: Павел Бугало, Баҳтиёр Ашурматов, Рустам Шаймардонов, Миржалол Қосимов, Даврон Файзиев, Илҳом Шарипов, Александр Хвостунов, Николай Ширшов, Равшан Бозоров, Леонид Кошелев, Жафар Ирисметов


Бир йил ўтар ўтмас Таиландга қарши яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз ва яна бир маротаба терма жамоамиз мағлубиятга учраган.

Ўртоқлик учрашуви

18.05.2000

Стадион: "Депхассадин", 20000 мухлис

Ўзбекистон 0:2 Таиланд

Голлар:

1:0 - Чайман Тердсак, 29

2:0 - Чайман Тердсак, 75

Ўзбекистон: Георгий Забиров, Февзи Давлетов, Асрор Алиқулов, Даврон Файзиев, Баҳтиёр Қамбаралиев, Геннадий Шарипов, Баҳром Ҳайдаров, Абдуқаҳҳор Марифалиев, Мухтор Қурбонов, Элдор Қосимов, Жафар Ирисметов

2000 йилда Таиландликлар билан икки маротаба тўқнаш келганмиз ва икки учрашувда ҳам Тай юрти вакилларига енгилганмиз. "Тўрт миллат кубоги" турнирида бронза медали учун кечган баҳсда терма жамоамиз 2:4 ҳисобида рақибга енгилган.

"Тўрт миллат кубоги", 3-ўрин учун баҳс

03.09.2000

Стадион: "Шанхай", 40000 мухлис

Ўзбекистон 2:4 Таиланд

Голлар:

1:0 - Чалермсан Дусит, 9

2:0 - Суксомкит Сути, 18

3:0 - Питуратана Сакесан, 25

4:0 - Чайман Тердсак, 30

4:1 - Жафар Ирисметов, 40

4:2 - Умид Исаков, 45

Ўзбекистон: Георгий Забиров, Баҳтиёр Ашурматов, Рустам Шаймардонов, Баҳтиёр Қамбаралиев, Абдумажид Тоиров, Отабек Шомуродов, Александр Хвостунов, Владимир Баранов, Муҳтор Қурбонов, Жафар Ирисметов, Қуттибоев Ниғматулла



2001 йилги "Мердека" кубогида жамоалар яна бир бор тўқнаш келишган. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ва ниҳоят терма жамоамиз Таиландни мағлуб этишган.

"Мердека" кубоги, 1-тур

22.06.2001

Стадион: "Шоҳ Алам"

Ўзбекистон 1:0 Таиланд

Голлар: 

1:0 - Баҳтиёр Ҳамидуллаев, 69

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Баҳтиёр Ашурматов, Олег Собиров, Асрор Алиқулов, Февзи Давлетов, Илья Кликунов, Баҳодир Сеиткамалов, Александр Хвостунов, Баҳодир Аннаматов, Ниғматулла Қуттибоев, Баҳтиёр Ҳамидуллаев


Осиё кубоги-2004 саралашида Таиланд билан бир гуруҳдан жой олгандик. Тошкентдаги учрашувда терма жамоамиз ишончли тарзда рақибни мағлуб этганди.

Осиё кубоги-2004 саралаш мусобақаси, 2-тур

08.11.2003

Стадион: "Пахтакор", 8000 мухлис

Ўзбекистон 3:0 Таиланд

Голлар:

1:0 - Максим Шацких, 22

2:0 - Владимир Шишелов, 26

3:0 - Владимир Шишелов, 71

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Николай Ширшов, Андрей Федоров, Олег Пашинин, Асрор Алиқулов, Александр Хвостунов, Владимир Маминов, Сервер Жепаров, Андрей Акопянц, Владимир Шишелов, Максим Шацких


Саралаш мусобақасининг жавоб учрашувини эса меҳмонда ўтказганмиз ва йирик ҳисобда мағлуб бўлганмиз, якуний ҳисоб 1:4.

Осиё кубоги-2004 саралаш мусобақаси, 6-тур

21.11.2003

Стадион: "Ражамангала", 25000 мухлис

Ўзбекистон 1:4 Таиланд

Голлар:

1:0 - Нойвеч Манич, 38

2:0 - Сурасаинг Нирут, 56

3:0 - Тонгмаен Пиават, 78

4:0 - Чайкади Сарают, 81

4:1 - Леонид Кошелев, 88

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Сергей Лушан, Алексей Николаев, Андрей Федоров, Владислав Кирян, Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Владимир Шишелов, Андрей Акопянц


2017 йил ЖЧ-2018 саралаш босқичида иштирок этаётган терма жамоамиз Таиландга қарши ўртоқлик учрашувини ташкил этади. "Бунёдкор"да бўлиб ўтган учрашувда эса терма жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Сардор Рашидовнинг узоқ масофадан киритган голи кўпчиликнинг ёдида бўлса керак

Ўртоқлик учрашув

06.06.2017

Стадион: "Бунёдкор", 3556 мухлис

Ўзбекистон 2:0 Таиланд

Голлар:

1:0 - Темурхўжа Абдуҳолиқов, 67

2:0 - Сардор Рашидов, 90+3

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Вадим Афонин, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев

Ҳозирги кунда Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубогига саралаш босқичида терма жамоамиз Таиландга қарши ўйин ўтказган эди. Наманганда бўлиб ўтган учрашувда терма жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган

Осиё кубоги-2023 саралаш мусобақаси, 3-тур

14.06.2022

Стадион: "Марказий"(Наманган)

Ўзбекистон 2:0 Таиланд

Голлар:

1:0 - Жалолиддин Машарипов, 8

2:0 - Азиз Турғунбоев, 23

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Жалолиддин Машарипов, Азиз Турғунбоев, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов

 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика