Latest news

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  2 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  62 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик" News

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Таиланд - Вьетнам (2:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Таиланд U-23 термаси бош мураббийи Ворравут Шримака қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Аммо охирги дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик. Шуни таъкидлаш лозимки, Вьетнам жамоаси бугун жуда кучли ўйин кўрсатди. Йигитларим кўрсатган бугунги ўйиндан хурсандман.

- Биринчи бўлимда иккита ўзгариш қилдингиз. Бу футболда кам учрайдиган ҳолат. Бунинг сабаби нимада эди?

- Ўзгаришнинг мақсади марказни кучайтириш эди. Биз бу орқали марказда паслар билан ўйнаб, тўп билан кўпроқ муомала қилишни режалаштирдик. Шу билан бирга, иккинчи бўлимнинг бошида катта штурм билан бошлашни режалаштиргандик. Айнан шу сабаб ҳам, майдонга Бенжамин Дэвисни туширдик. 

- Бу дурангга омад сабаб бўлди деб ўйлайсизми?

- Ундай деб ўйламайман. Сабаби, бизда бир неча имкониятлар бўлганди. Аввалроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Албатта, бу бизнинг биринчи ўйин.

- Кейинги ўйин Малайзияга қарши бўлади. Биринчи ўйиндан сўнг, бу ўйинга тайёрланиш осонроқ кечадими?

- Бизда кейинги ўйинга тайёрланиш учун икки кун бор. Энди бироз дам олиб яна ишга киришамиз. Икки кундан сўнг эса майдонга тушамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика