Latest news

00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  2 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда" News

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасида ўтказилган Таиланд - Франция (2:5) баҳсидан сўнг Таиланд терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Элой Алонсо сайтимизга кичик интервью берди.

"Ушбу мусобақадаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Танаффусга қадар ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бугун биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса ўз имкониятларини кўкка совурмади ва ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш сценарий такрорланди. Рақиб дарвозабони бугунги учрашувнинг асосий қаҳрамони бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда ортда бораётганимиз сабабли дарвозабонсиз ўйнадик, аммо бу хавфли эди. Рақиб бизни шу паллада ушлай олди.

Мундиал Таиланд терма жамоаси учун муваффақиятли бўлди деб ўйлайман. Биз плей-оффда иштирок этдик. Таиланд кетма-кет тўртинчи маротаба Жаҳон чемпионатининг энг кучли 16та жамоасидан бири бўлиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги мундиалда биз биринчи маротаба Европа жамоасини мағлуб эта олдик. Биринчи турда Хорватияни мағлуб этдик. Хорватия биз мағлуб эта олган дастлабки Европа терма жамоаси бўлди. Секин-асталик билан ўсишда давом этмоқдамиз. Биз учун муваффақиятли бўлган 2024 йилни давом эттирмоқдамиз. Биз бор-йўғи уч ой аввал Осиё минтақасининг вице-чемпионлари бўлгандик. Кайфиятим бироз яхши эмасдир, сабаби биз бугун яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди.


Ушбу Жаҳон чемпионатида ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб эта олиши мумкинлигини кўряпмиз. Сюрпризларга бой мусобақа бўляпти. Кеча Португалия мусобақани тарк этди. Жанубий Америка, Европа, Осиё ва қолган барча минтақаларнинг даражаси тенглашиб бормоқда. Бу ажойиб. Сабаби футзал спортининг маъноси ҳам шунда. Ҳар бир жамоа ҳар кимни мағлуб этиши мумкин" - дея фикр билдирди Элой Алонсо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Футзал бўйича ЖЧ. Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика