Latest news

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  4 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  8 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоалари ҳақида нималарни билиш керак? News

Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоалари ҳақида нималарни билиш керак?

Бироз олдин 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақибларини билиб олди. Унга кўра вакилларимиз қитъа чемпионатига чиқиш учун Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Хўш, бу терма жамоалар ҳақида нималарни билиш зарур?

Таиланд терма жамоасини айни пайтда бразилиялик мураббий Александр Полкинг бошқармоқда. Жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида 112-ўринда бормоқда. Осиё Кубогида жами 7 марта иштирок этган. 1972 йилги мусобақа Таиландда ўтган ва мезбонлар олтита давлат қатнашган мусобақада учинчи ўринни эгаллашган. 2019 йил БААда ўтган сўнгги Осиё Кубогида таиландликлар гуруҳдан чиқиб нимчорак финалда Хитойга ютқазиб қўйишганди.

Ҳозирги Таиланд терма жамоасининг юлдузи ва сардори 1993 йилда туғилган Чанатип Сонгкрасин ҳисобланади. Япониянинг "Кавасаки Фронтейл" клуби ярим ҳимоячиси терма жамоа сафида 57та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган. Яна бир футболчини алоҳида таъкидлаш лозим. 33 ёшли ҳужумчи Теерасил Дангда 2007 йилдан буён мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Таиланд сафида 111та ўйин ўтказган (терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича иккинчи ўринда) ва 49та гол урган (терма жамоада гол уриш бўйича учинчи ўринда). Терма жамоа аъзоси Танават Суенгчиттавон бугунги кунда "Лестер"да фаолият олиб бормоқда. Бироқ ҳозирча асосий таркибда майдонга тушгани йўқ.

Таиланд ASEAN (Жанубий шарқий Осиё) минтақасининг олти карра ва амалдаги чемпиони ҳисобланади.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Таиланд терма жамоаси "G" гуруҳида 9 очко билан бешта жамоа орасида 4-ўринни эгаллаганди (БАА 18, Вьетнам 17, Малайзия 12, Таиланд 9, Индонезия 0).

Таиланд терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 8 марта ўйин ўтказган. Иккала томон 4тадан баҳсда ғолиб бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2017 йилда Тошкентда ўртоқлик учрашуви доирасида кечган ва Ўзбекистон 2:0 ҳисобида зафар қучган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Рашидов меҳмонлар дарвозасига гол уришганди.




Мальдив ороллари терма жамоасини бугунги кунда италиялик собиқ футболчи Франческо Морейро бошқармоқда. Айни пайтда жамоа ФИФА рейтингида 157-ўринда жойлашган. Осиё Кубоги финал босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. SAFF (Жанубий Осиё) минтақаси чемпионатида икки марта 2008 ва 2018 йилларда ғолиб бўлган.

Бугунги Мальдив ороллари терма жамоасининг етакчиси ва юлдузи ҳужумчи Али Ашфақ ҳисобланади. 1985 йилда туғилган футболчи терма жамоа таркибида 82та ўйинда майдонга тушган (бу борада иккинчи ўрин) ва 57та гол урган (бу борада биринчи ўрин). Терма жамоадаги барча футболчилар маҳаллий лигаларда тўп тепади.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Мальдив ороллари терма жамоаси "А" гуруҳида 7 очко билан бешта жамоа орасида 4-ўринни эгаллаганди (Сурия 21, Хитой 19, Филиппин 11, Мальдив ороллари 7, Гуам 0).



Шри Ланка терма жамоасини бугунги кунда босниялик собиқ футболчи Амир Алагич бошқармоқда. Айни пайтда жамоа ФИФА рейтингида 204-ўринда бормоқда. Осиё Кубоги финал босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. 1995 йилда SAFF (Жанубий Осиё) минтақаси чемпиони бўлган.

Бугунги Шри Ланка терма жамоасининг етакчиси ва юлдузи ярим ҳимоячи Аҳмед Васим Разиқ ҳисобланади. 1994 йилда туғилган футболчи терма жамоа таркибида 13та ўйинда майдонга тушган ва 9та гол урган (терма жамоада гол уриш бўйича тўртинчи ўрин). Бироқ айни пайтда у ҳеч қайси клубда ўйнамаяпти. Терма жамоада Диллон Де Сильва КПР (Англия) ва Марвин Хамилтон "Ситтингбурн" (Англия) каби легионерлари бор.

ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичида Шри Ланка терма жамоаси "H" гуруҳида 0 очко билан тўртта жамоа орасида 4-ўринни банд этганди (Жанубий Корея 16, Ливан 10, Туркманистон 9, Шри Ланка 0).

Шри Ланка Ўзбекистон терма жамоаси билан тарихда бир марта ўйин ўтказган. Осиё Кубоги-2000 саралаши доирасида БААда ўтган баҳсда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жаъфар Ирисметов ва Николай Ширшов 2тадан гол уришган, Февзи Давлетов ва Равшан Бозоров биттадан тўп киритишган.




Нарзулла тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика