Latest news

21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  3 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  158 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  15 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик" News

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд ўйини (2:0) бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

- Илк навбатда, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз яхши ўйнади ҳамда ҳақли равишда биринчи ўринни қўлга киритди. Сизда яхши жамоа шаклланган. Ўйин давомида жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкорлик намойиш этди. Бизда эса ортга қайтишда хатоликлар юзага келди. Шунга қарамай, биз бу ерга Осиё Кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик. Жамовий ўйинимизни яхшилаш учун олдимизда бир йил муддат бор.

- Нима учун биринчи таймдан сўнг биратўла тўртта ўзгаришга қўл урдингиз? 

- Биринчи тайм ҳақида таасуротларим яхши эмас, шу сабабли, тўртта ўзгаришга қўл урдим.

- Бугун ҳимояланишда Шомуродовга кўпроқ эътибор қаратилди, шу боис унинг атрофидаги футболчилар эркин ўйнашди. Ҳимояланишда Шомуродов учун алоҳида режа тузганмидингиз?

- Шогирдларим фақатгина Шомуродов эмас, Машариповни ҳам қаттиқ қўриқлашга ҳаракат қилди. Иккаласи ҳам хавфли ўйинчи. Ўзбекистон бугун одатдагидан кучлироқ ўйнади. Рақиб футболчилари ўйин давомида ўз жойларини тез-тез ўзгаритиришди, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишди, бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатди. 

- Осиё Кубогигача бир йил вақтингиз бор. Бу муддат қанчалик таъсир қилади жамоага?

- Бизда жуда тиғиз вақт кутиб турибди, чунки футболчилар клубларда ҳам фаолият кўрсатади. Уларнинг клуб сафидан жароҳатларсиз келиши муҳим аҳамиятга эга. Барчанинг таркибда бўлиши ишимизни осонлаштиради.

- Фикрингизча, Ўзбекистоннинг ўйинини қандай яхшилаш мумкин?

- Ҳар қандай жамоани янада яхши бўлишга ундаш мумкин. Ўзбекистон тартибли ўйин кўрсатади, таркибида топ чемпионатларда тўп тепадиган футболчилар бор, улар маҳоратли. Ўзбекистоннинг энг кучли ўйинини айнан бугун гувоҳи бўлдик.

- Рақиб бундай ўйин таклиф этишини кутганмидингиз?

- Биз қўрқмасдан ҳужумлар ташкиллаштириб, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Ишончим комилки, кейинчалик шундай рақибга дуч келсак, нима қилиш кераклиги борасида маҳорат дарси ўтадик. Келгуси босқичда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика