Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Таҳлилий портал Фернандешни ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчиси деб топди. Роналду 500 таликка ҳам киролмади News

Таҳлилий портал Фернандешни ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчиси деб топди. Роналду 500 таликка ҳам киролмади

Ана холос!

Учрашувлар статистик кўрсаткичларини тўплаб борадиган SofaScore портали ЖЧ-2022нинг барча ўйинчилари рейтингини тузиб, ортда қолган мусобақанинг энг яхши футболчисини танлаб олди. У Бруну Фернандеш бўлди. Сайт хабарига кўра, у финалда Аргентинани ғалаба сари етаклаган Лионель Месси ва ҳал қилувчи баҳсда хет-трик қайд этган Килиан Мбаппедан ҳам ўзиб кетди.

Фернандеш 8,38/10 рейтинг баҳога эга бўлган бўлса, Месси 8,27 ва Мбаппе 7,61 балл билан кейинги ўринларга жойлашди.

"Манчестер Юнайтед"нинг яна икки футболчиси кучли 12 таликка кирди: бразилиялик Каземиро (7,50) ва португалиялик Диогу Далот (7,47).

Криштиану Роналду эса 6,46 рейтинг баҳо билан турнирдаги барча футболчилар орасида камтарона 556-поғонани эгаллади.

Фернандеш турнирда 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Португалия терма жамоаси чорак финалда Марокашга мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетди.

Ушбу баҳолашга қўшиласизми?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика