Latest news

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  0 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  35 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  14 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  27 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

Таҳлил. Хомяковнинг режаси иш берди. "Бургутлар"нинг андижонча ғалабаси ҳақида News

Таҳлил. Хомяковнинг режаси иш берди. "Бургутлар"нинг андижонча ғалабаси ҳақида

Суперлиганинг 5-тури тўлиқ водий жамоаларига аталди. "Нефтчи" бошлаб берган байрамга "Андижон" муваффақиятли якун ясади.

Тошкентда шу куни ҳамма нарса ажойиб эди. Об-ҳаво футбол ўйнайдиган даражада супер, стадиондаги муҳитга алоҳида тасаннолар. "Жар" стадионида эса "бургутлар" парвоз қилди.

Тарих яратилган оқшом

"Пахтакор" ўз тарихида биринчи маротаба Тошкентда "Андижон"га мағлуб бўлди. Жамоалар шу кунгача пойтахтда 28 маротаба учрашишган бўлиб, 24 та ўйинда "шерлар" ғалабаси қайд этилган. 4 та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлаган. Яна бир факт шуки, "бургутлар" 26 йилдан сўнг рақиби дарвозасига 3 та гол урди. Бундай ҳолат сўнгги бор 1999 йилги мавсумда "Пахтакор" стадионида бўлган ва унда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. 

"Андижон" рақибини ўз услубида енгди 

Кеча ҳамкасбимиз Абдулвосит Бектемиров матбуот анжуманида мураббийга "Андижон" 15 йил олдин ҳам "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйнаганини таъкидлади.  Тўппа-тўғри жойида берилган савол. Бу нарса кеча кутилган эди, кейин ҳам бўлади. Ўйин давомида ҳам Хомяков тактикаси, имзоси яққол билиниб турди. Бунга қарши тактика, режа ишлаб чиқиш Морейранинг зиммасида турган эди. "Бургутлар" кеча ўз режаларидан ортиқча ташқарига чиққани йўқ ва буни рақибига ўтказа олди ҳам. Улар урган 3 та голнинг 2 таси стандарт вазиятлардан сўнг бўлди. Бурчак, жарима тўплари, юқоридан келадиган тўпларда ютиб чиқиш Хомяков жамоасининг муҳим фишкаси ва устун нуқтаси эканлигини биласиз. Лекин буни португалиялик билмади ва унга қарши керакли қуролни ишлаб чиқмади. Аввал айтганимиздек Педру Морейра шогирдлари асосан тўп назоратига эътибор қаратяпти, тўп билан олдинга юрмоқда. Кеча ҳам улар бу борада улар катта фарққа эга чиқишди, 71 фоиз. Гап эса бунинг ғалабага етарли бўлмаётганида. Жамоа иштирокидаги ўйинларда айнан рақиблар ўзига мослаштириб олмоқда, ўзининг устун тарафи, режаларини ўтказа оляпти. "Андижон"да эса мағлубиятсиз серия давом этади. Жамоа бу йил етакчилар "Насаф", "Навбаҳор"дан сўнг эса Тошкентда "Пахтакор"дан очко тортиб олди. 9 очкодан 5 тасини ўз даражасидан нисбатан баландроқ жамоалар билан учрашувларда қўлга киритди. 

Морейра манзилига маломатлар

Жаноб Морейра "Пахтакор"дек тўп билан ўйнашни яхши кўрадиган жамоага 80 фоиз рақиблар иккинчи рақамни танлайди ва худди "Андижон" қилган ишни қилади. Бу эса уларнинг айби эмас, чорани топа олмаётган сизнинг айбингиз. Футболчилар майдонда сизнинг кўрсатмаларингиздан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Фактларга қараймиз. 

- "Шерлар" 5 та турда 4 та мағлубиятга учради ва бу тарихдаги энг ёмон стартлардан бири амалга ошиб бўлди. 

- 4 йилдан сўнг Жиззахда "Сўғдиёна"га 3 очко совға қилинди. 

- "Пахтакор" 8 йилдан кейин ўз майдонида "Динамо"га енгилди. 

- "Андижон" Тошкентдан ғалаба билан қайтди. 

Бу кетишда бирин-кетин ҳамма тарихлар қайд этиб бўлинади (шекилли). 

Водийдан қочиб водийга 

Жамоа уйда водий жамоаси қаршилигини енга олгани йўқ, энди улар яна водийга аниқроғи Фарғонага сафар қилишади. "Нефтчи"нинг охирги ўйинларидан келиб чиқсак 3 очкони бериб юбормаслиги эҳтимоли катта. "Андижон" майдонига Вадим Абрамов "Динамо" билан келади, кейин эса Жиззахга сафар қилинади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика