Latest news

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  2 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Таҳлил. Моуриньонинг "автобуси" News

Таҳлил. Моуриньонинг "автобуси"

Бугун "Юнайтед" ЕЧЛ чорак финалига хос ўйин кўрсатмади.

1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан "Юнайтед"нинг ашаддий мухлислари шок ҳолатида. Биламиз, уйқулари ҳам келмаяпти. Албатта, бу ерда уйқудан воз кечиб, севимли жамоанинг ғалабасини кутсангиз-у, оқибатда ўша суперклуб нурсиз ўйнаб, ютқазиб қўйса барчага алам қилади-да.

Ўйинни кузатар эканмиз, "Юнайтед" чорак финалга чиқа оладиган жамоага ўхшамади. МЮ мухлислари, тан олинг шуни. Аслида Севильяда ўтган баҳсдаёқ бу хулосага келганди кўпчилик. Ўйин сифати борасида испан жамоаси керагидан ортиқча устунликни намойиш эта олди.

Балки бунга Моуриньонинг "автобуси" сабабчидир?! Йўқ, "автобус" - "Юнайтед"нинг ютуғи. Ахир шундай услуб билан сафарда "Арсенал" мағлуб этилди, "Ливерпуль" билан дуранг ўйналди. Шунингдек, Мерсисайд жамоаси ва "Челси"нинг "Олд Траффорд"да маҳв этилишида ҳам "автобус"нинг ўрни катта. Тўғри эмасми?

"Манчестер Юнайтед" - қўрқоқ жамоа. Кучли жамоалар билан ўйинларда ташаббус ҳар доим рақибга топширилади. Бу эса катта таваккалчилик. Бундай паллада ўйин сифати иккинчи ўринга тушиб қолади ва натижа биринчи ўринга қўйилади. Айни дамда клубда Сер Алекс ишламаяпти. Унинг жамоаси натижа борасида ҳам, ўйин сифатида ҳам юқори кўрсаткичларни қайд эта оларди. У даврлар ўтиб кетган, 2013 йил тугаганига 5 йил ўтди. Уйғон, "Олд Траффорд"!

Жозе Моуриньо ҳам ўзининг анъанавий принциплари бор мутахассис. Жозенинг камчилиги - "автобус" эмас! Тахмин қилиб кўрингчи, бу нима экан?! Дарвозабон - Давид Де Хеа! Йўқ, биламиз, у дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири. Хўш, нима учун мен бундай дедим? Жозе айнан унинг маҳоратига ишонган ҳолда катта таваккалчиликка қўл урмоқда. Агарда унинг ўрнида бошқа бирор савияси пастроқ посбон "Юнайтед" дарвозасини қўриқлаганида, жамоа бунчалик даражада чуқур ҳимоявий ўйин кўрсатмасмиди?!

"Севилья"дан ўтказиб юборилган иккинчи голдан кейин Жозе таркибда иккита ўзгаришни амалга оширди. Кўрдингиз-а, ўшанда "Юнайтед"га "газ берилди". Жамоа хоҳласа мана шундай ўйнай олади. Бироқ бугунги кун улар учун аталмади. Фақатгина ўтказиб юборилган иккинчи голгина жамоа аъзолари ва мухлислари устига муздек сувни ағдариб юборди. Иштиёқ ошиб кетди. Аммо...

Аммо, вақт жуда кам қолганди. Шунда ҳам "иблислар" шер каби ҳужумга отланди. Бу томонда эса "Севилья" "Юнайтед" услубини қўллади. Бироз пала-партиш бўлса-да, "автобус"!

Жозе рақибнинг салоҳиятига тўлиқ баҳо бермади. Бу унинг катта айби. Мағлубиятда тўлақонли у айбдор. Унинг ўйинга танлаган тактикаси, йўналиши ўзини оқламади. Оқибатда жамоа чорак финалсиз қолди. (МЮ мухлислари бу гапларимга қўшилмасликка ҳаққингиз бор)

ЕЧЛ чорак финалига ҳар доим муносиб жамоалар чиқади. Демак кутиб олинг, "Севилья" чорак финалда.

Миржалол Норматов

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика