Latest news

14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 14:18Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди  2 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай? News

Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?

"Нефтчи" учун мавсум қониқарсиз натижалар билан бошланди. Баҳор қуёши ҳамма жойга кириб бормоқда лекин Фарғонада қишки уйқу ҳукмрон бўлиб турибди.

Дастлаб Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган жамоа, иккинчи турда ҳам боз устига Фарғонада очилиш ўйинида яна ўша натижасини такрорлади. Табиийки, бундан мухлислар ва ҳокимнинг хафсаласи пир бўлгани аниқ. Ҳурмат қилган ҳолда айтаманки "Нефтчи" юта оладиган жамоалар эди. Лекин Виталий Левченко қўл остидаги йигитларнинг маҳорати ва устунлигидан фойдалана олаётгани йўқ. Аксинча "Нефтчи"га қарши ўйнаган "Бунёдкор" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ғалабага ҳақли ҳаракат қилди. Буни қаранг, қўл остида Искандеров, Алибоев, Марушич, Табатадзе каби ҳужумда қойиллатадиган йигитлар жамланган, лекин дарвозага бор йўғи 2 та аниқ зарба йўлланди. "Бунёдкор" билан ўйиндаги сингари кеча ҳам иккинчи бўлимда буткул беллашув тизгини бой берилди. 


Виталий Левченко учун дуранглар бегона эмас, шу пайтгача "Нефтчи" унинг бошчилигида Суперлигада 67 та ўйин ўтказди ва бу учрашувларнинг 27 тасида яъни 40 фоизини дуранг билан якунлади. 2023 йил чемпионатнинг 26 та учрашувида 12 та дуранг (биринчи ўрин), 2024 йил 10 та дуранг (учинчи ўрин) қайд этган. 

"Нефтчи" унинг қўл остида 2022 йил Суперлигада тўққизинчи ўринни эгаллади. 2023 йил 45 очко бешинчи ўрин, иккинчи ўринга уч, бронза медалларига икки очко камлик қилди. 2024 йил эса бир варакайига 3 та жамоа "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи" 43 очкодан тўплади. Ўзаро ўйинларга кўра фарғоналиклар бешинчи поғонадан жой олди. Левченко тўлиқ икки мавсум жамоани бошқарди. Факт шуки, "Нефтчи" 2023 ва 2024 йилни ғалабалар билан бошлаганди. 

Энди фарғоналикларнинг кейинги ўйинларига тўхталсак, 29 март куни Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Айнан шу учрашув Виталий Левченконинг жамоадаги тақдирини ҳал қилади, сўнгги имконият ҳам дейиш мумкин. "Қўқон-1912" билан дуранг унинг курсисини қимирлатган ва натижа ижобий бўлмаган тақдирда истеъфо эҳтимоли ошади. "Аждарлар" қарама-қаршилигидан сўнг Фарғонага "Навбаҳор" келади. Кўриниб турибдики 2 та баҳс ҳаёт-мамот жанги ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг сўнггигача мўлжалланган. Клуб уни истеъфога чиқарса бу ерда товон пули деган масала катта саҳнага чиқиб келади. Буёғи вазиятга боғлиқ. 

Виталий Левченко мураббий сифатида элитада "Насаф" билан 5 маротаба тўқнаш келган ва 3 маротаба ғалаба қозонган, 2 та мағлубият. Айнан 2022 йилги ғалаба "аждарлар"нинг чемпионлик имкониятларини йўққа чиқаргани ёдингизда бўлса керак. 2023 йил эса "аждарлар" Қаршида ғалабани ўзинки қилиб рақибининг мавсумдаги биринчи мағлубиятига сабаб бўлган (22 та ўйинлик мағлубиятсиз серия якунланган). 

Охирги икки йил давомида "Нефтчи"да трансферлар, таркибни шакллантириш, мураббийлар штабини тузиш, футболчиларни олиш барчасига Левченконинг ўзи бош-қош бўлаётган эди. Бу вақтда жамоада спорт директори, менежер фаолият юритгани йўқ (қоғозда бордир). Мураббий ўзининг услубига мос футболчиларни жалб қилди, ҳеч ким ишига аралашмади. Бу йилдан эса клубда аниқ менежер ва спорт директори иш бошлади. У жамоани йиғишда муҳим роль ўйнади, чемпионлик учун курашадиган ижрочиларни жалб қила олди (молодец, аслида ҳам шундай бўлиши керак, мураббий натижага жавобгар шахс, у музокара, трансферларга эмас жамоанинг тайёргарлигига эътибор бериши керак). Мураббийлар штабида ўзгаришлар қилинди. Левченко ўзи олиб келганлардан фақат Анвар Норқулов қолди.

Бугунги кунга келиб эса тўлиқ ихтиёр Левченкода қолмади дейиш мумкин. Унда фақат мураббийлик вазифасини бажариш қолди, холос. Яна қайтараман бу ижрочилар Левченко услубидаги эмас. Масалан, Владимир Йовович "Сўғдиёна"да Бошковичда эркин креатив футболчи эди. У ўйинни бошқара олар, олдинда ҳужумни ривожлантирарди. Бунинг натижасида голлар, паслар, ассистлар ҳамма нарса ўхшади. "Нефтчи"да ҳозирча у позицияси, жойини топиб улгурмаяпти. Катанец нима учун Азиз Ғаниевни чақирмаганини тушунтириб берганман. Бу ҳам худди шунга ўхшаш вазият. Левченкони қоралаб буткул ёмонламоқчи ҳам эмасман, "Нефтчи" чемпионлик учун курашди охирги икки йилда, бешликда юрди. Лекин яратиб берилаётган шароит, таркиб, эътиборни ҳисобга олганда кутилганидан паст натижа деб ўйлайман. 


Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика