Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  1 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Тачмурод Агамуродов: «Жамоам ўйинидан қониқдим» News

Тачмурод Агамуродов: «Жамоам ўйинидан қониқдим»

«Динамо» - «Пахтакор» учрашувидан сўнг дастлаб мезбонлар бош мураббийи ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун иссиқ ҳавода тўп суриш ҳар икки томон учун қийинчилик туғдирди. Биринчи бўлимда стандарт вазияти – бурчак тўпи вақтида йўл қўйган битта хатомиз натижага таъсир қилди. Таркиб борасида ҳам муаммолар борлиги, бугунгидек кучли ва пешқадам жамоага қаршилик кўрсатишимизга таъсир қилди. Умуман олганда жамоа харакатидан қониқдим» - дейди мураббий.

«Чиндан ҳам таркибимизда муаммолар бор эди. Икки асосий ҳимоячимиз Акмал Холмуродов ва Илдар Маматказинлар ижара келишувига биноан майдонга туша олмасди. Уларнинг ўрнига туширилган ёш ўйинчилар бугун анча яхши ҳаракат қилган бўлишсада, ҳали бундай ўйинларга тўлиқ тайёр эмаслар. Сўнгги ўйинларда жамоамиз ўйинида ўсиш кузатилган бўлсада, якунда кичик ҳисобдаги мағлубиятлар билан чекланаяпмиз. Кейинги ўйинларда бугун жамоани қўллаб-қувватлашдан тўхтамаган мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз»
- дея фикрини якунлади Тачмурод Шамакович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика