Latest news

23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:57Португалия — Испания. Роналду ва Ямал асосий таркибда  22 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  40 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  9 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  15

Тачмурод Агамуродов: «Динамо»нинг натижасини яхшилаш учун бор билим ва тажрибамни ишга соламан» News

Тачмурод Агамуродов: «Динамо»нинг натижасини яхшилаш учун бор билим ва тажрибамни ишга соламан»

Чоршанба куни Тачмурод Агамуродов «Динамо» футболчиларига таништирилгач, тушдан сўнг жамоанинг дастлабки машғулотларида иштирок этди.
Тайёргарлик машқлари якунлангач, янги мутахассиснинг фикрлари билан қизиқдик.

«Самарқанддек шаҳар жамоасида яна иш бошлаганимдан жуда хурсандман. Бу ажойиб шаҳардаги дастлабки фаолиятимдан менда жуда яхши ва ёрқин хотиралар қолган. Клуб мен учун бегона эмас – бир қатор футболчилар билан олдин ҳам ишлаганман» - дейди мураббий.

«Албатта, ҳозирда жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас. Аммо, иккинчи давранинг асосий ўйинлари ҳали олдинда ва вазиятни ўзгартириш учун имконият бор. Шундай экан, мен жамоа натижалари яхшиланиши учун бор билим ва тажриба ҳамда маҳоратимни ишга соламан. Тажрибамдан биламан – «Динамо»нинг минглаб содиқ мухлислари борки, улар ҳеч қачон севимли жамоалари тақдирига бефарқ бўлмайдилар. Умид қиламанки, улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этишади ва биз бирга яхши натижалар учун курашамиз» - дея таъкидлади Тачмурод Шамакович.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» навбатдаги 17-турда шанба куни сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлса, 18-турда чоршанба куни «Андижон»ни ўз майдонида қабул қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика