Latest news

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Тачмурод Агамуродов: "Динамо" учун ғалаба жуда зарур эди" News

Тачмурод Агамуродов: "Динамо" учун ғалаба жуда зарур эди"

«Динамо» - «Олмалиқ» (2:1) учрашувидан сўнг, жамоамиз маслаҳатчи мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бу учрашувдаги ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Биринчидан турнир жадвалидаги вазият фақат ғалаба қозонишимиз шартлигини кўрсатса, иккинчидан биз Самарқанд аҳлига ғалабани тортиқ этиш истагида эдик. Хабарингиз бўлса керак, Самарқандда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижроия кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Мана шундай нуфузли ташкилотнинг йиғилиши Самарқанддек шаҳарда ўтаётганлигини футболчиларимнинг руҳиятиятига сингдиришга интилдим. Бундай шаҳар жамоасини ҳимоя қилаётган клуб шунга муносиб бўлиши лозимлигини айтдим.

Буни яхши англаган футболчиларимиз ўйиннинг дастлабки дақиқаларида икки гол уришга эришишди. Айнан ушбу голлар футболчиларимизнинг хотиржамликка берилишларига сабаб бўлди ва бунинг учун яраша жазоландик. Шунга қарамай, энг асосийси ғалабага эришдик ва турнир жадвалида ўрнимизни бироз яхшиладик, - дейди Тачмурод Шамакович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика