Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?" News

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Тачмурод Шамакович, ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Ўйин қийин бўлишини сезгандим ва шундай бўлди. Нима сабабдан қийин кечгани ҳаммага тушунарли. Жуда қисқа вақт тайёргарликка эга бўлдик. 8-10 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин? Машғулотларда барча астойдил ишлади. Агар шу тартибда ишлашда давом этсак, яхши жамоани шакллантира оламиз.


- "Қизилқум" жисмоний жиҳатдан АГМКга нисбатан кучсиз кўринди ва асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Жисмоний камчилик сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда яхши ҳозирлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, деярли уч ойга яқин вақт мобайнида жамоа футболсиз қолди. Ҳамма карантинда эди. Кимдир уйда индивидуал машғулот ўтказди, кимдадир эса бунга имкон бўлмади. Шу боис ҳозирги вазиятга тўғри қараш керак. Бизга жамоани яхши тайёрлаш учун вақт керак бўлади. 


- Жамоа ҳақида фикрингиз? 

- Ҳали биз ҳам кучаямиз, бунга шубҳа йўқ. Менинг келганимга энди 8 кун бўлди. Жамоа эса мен келишимдан бироз олдин йиғилганди. Мана шу 8 кун ичида асосан шароитлар билан танишишга улгурдим. Базани кўрдим, клубдаги шароитни ўргандим. Клуб менежери Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги раҳбарият кўп яхши ишларни амалга оширишибди. Уларга раҳмат. Энди бўёғига фақат ишлашга тўғри келади.


- "Қизилқум"га мослашиб кетишингиз учун қанча вақт керак бўлади? 

- Мен аллақачон мослашиб бўлдим. Буёғи футболчилар менинг қарашларимга мослашишига боғлиқ. Бу эса вақт ўтган сари амалга ошиб боради.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика