Latest news

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  14 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди News

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди

“Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият бўйича ЎФА ўз баёнотини тақдим қилди.

"Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида вужудга келган низоли вазият билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда. 

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.   

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этади", -дейилади ташкилот баёнотида.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика