Latest news

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  10 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож! News

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!

"Сурхон" клубининг ашаддий мухлиси Олим Назаров яхшилар ёрдамига мухтож.

Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.

Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.

Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.


"Қадрли мураббий, футболчи ва футбол ишқибозлари. Ўғлим 11 ёшда ва у ҳозиргача 11та операцияни бошидан ўтказди. Сўнгги пайтларда аҳволи оғирлашди ва сўнгги 10 ой ичида 6 марта фарзандимни Россияда операция қилдирдим. Бахтиёр Ашурматов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Одил Аҳмедов, Элдор Суюнов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов ва "Пахтакор" ҳамда "Сурхон"нинг бошқа футболчилари ёрдами билан ўғлимни Россияга олиб бориб, ўғлимни оёққа турғизишга ҳаракат қилдим. Яна Россияга кетишимиз керак, бироз маблағ етмаяпти. Championat.asia сайти орқали сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Илтимос, ўғлимни Россияда даволатишга ёрдам беринг" - деди Олим ака Назаров.



Олим Назаров

Тел: +998 94 515 00 71

Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика