Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

"Сурхон"ни кўплаб футболчилар тарк этди. Жамоа 2021 йилда маҳаллий ва ёш иқтидорли ўйинчилар хизматидан фойдаланади News

"Сурхон"ни кўплаб футболчилар тарк этди. Жамоа 2021 йилда маҳаллий ва ёш иқтидорли ўйинчилар хизматидан фойдаланади

Ортда қолган мавсумда "Сурхон" жамоаси таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепди.

Лекин шундай бўлсада 2020 йилда "Сурхон" жамоаси қониқарсиз натижалар қайд этди ва Суперлигада 12-ўринни эгаллади.

"Сурхон" жамоаси ўтган мавсумда жамоа тарикбида тўп сурган Абдуқаххор Хожиакбаров, Асилбек Аманов, Аъзам Алиев, Жахонгир Мехманов ва яна бир қатор футболчилар хизматидан воз кечди. Ўз ўрнида, ушбу футболчиларнинг кейинги фаолиятида омадлар тилаб қолади.

Келаётган мавсумда эса "Сурхон" жамоаси бор эътиборини сурхондарёлик маҳаллий ва ёш иқтидорли футболчиларга қаратади. Нуриддин Ҳасанов, Бехруз Шайдулов, Ўрал Чориев, Даврон Мерганов, Камолиддин Ашуров, Шахзод Таиров ва Муҳаммад-али Абдурахмоновнинг "Сурхон" жамоаси билан амалдаги шартномаси мавжуд. Бундан ташқари катта мураббий Баҳром Ҳайдаров, мураббийлар Владимир Андреев ва Икромжон Ибрагимов бир қатор футболчилар билан селекция ишларини олиб бормоқда.

Яқин кунларда жамоанинг янги бош мураббийи ҳам эълон қилинади.

Сурхондарёлик тажрибали футболчи Раҳматулло Бердимуродов бу мавсумда "Сурхон" жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олади", - деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати. 

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика