Latest news

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  1 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  9 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Эшитдик-да! "Сурхон"га нидерландиялик футболчи келяпти News

Эшитдик-да! "Сурхон"га нидерландиялик футболчи келяпти

Бу ҳақда Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев маълумот берди.

Имрон Улад Омар Ўзбекистонга келаётгани рост, лекин Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган грандларга эмас. Уни янги мавсумда "Сурхон" таркибида кўрамиз. Омар тез орада Термиз клубида иш бошлайдиган Шаҳбоз Беғамовнинг биринчи топилмаси ҳисобланади (у селекция масаласида Ҳамиджон Актамовга ёрдамлашяпти).

Имрон Улад Омар 1997 йил Амстредамда марокашлик муҳожир оиласида туғилган. Фаолияти давомида нидерланд, словак, румин, рус ва грузин жамоаларида тўп тепган. Якунига етган мавсумнинг 2-даврасини "Динамо" (Тбилиси) таркибида ўтказган ярим ҳимоячи 16 ўйинда 8 гол, 3та голли узатмани амалга оширгани ҳолда Грузия чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.

Маълумот учун, Омар 2021 йилнинг январида АГМК таркибига ўтишига бир баҳя қолган эди. Олмалиқ клуби раҳбарияти ёзда ҳам ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилиб кўрди. Аммо ҳаракатлар бесамар якунланди...

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика