Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  8 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда" News

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг термизликлар катта мураббийи Рустам Арипов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ўзинглар кўрдинглар бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам баҳс муҳим эди. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда уч очко керак эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаб кейинги баҳсларда мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Рустам Арипов.

- Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга эътирозингиз борми?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйлашимча ҳаммаси яхши бўлади.

- "Сурхон" ўтган йилгига қараганда ишончлироқ ўйнаяптими? Бу борада нима дея оласиз?
- Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйинимиз ишончсизроқ кўринмоқда. Бу йил янги жамоа йиғилди. Ҳамма мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам келишиб кетиши учун вақт керак. Иккинчи даврада яхши иштирок этишга уринамиз.

- "Сурхон" жисмоний томондан яхши эканлиги сезилди. Ҳисобда ортда бораётиб тенглаштирди. Аммо ҳимоядаги муаммолар сабаб бугун жамоа ютқазди, десак бўладими?
- Ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан тенглаштириб олдик. Шундан сўнг йигитлар ҳиссиётларга берилиб олдинга ғалаба учун чиқишди. Натижада рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. Жамоамизни жисмоний томондан яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик.

- Рақиб жамоа таркибидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен ўзимнинг футболчиларим ҳақида гапирганим маъқулроқ.

- Иккинчи давра учун режалар қандай? Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар клуб кимларни олиб келишни режалаштирган эди-ю, кимларни олиб кела олмади?
- Айрим сабабларга кўра бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказа олганимиз йўқ. Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна керакли футболчиларни оламиз, деган умиддаман. Мухлислар буни матбуот орқали эшитишади. Келаётган футболчилардан умидимиз катта. Мақсадимиз йўлида курашамиз, жанговар жамоа тузишимизга ишонаман.

- Жамоада бош мураббий штати жорий этиладими?
- Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика