"Сурхон" "Жирона" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди
28 jun 2022 20:41
News
"Сурхон" "Жирона" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Бу ҳақда Термиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
ПФК "Сурхон" ўз сафига янги футболчини қўшиб олди. Клуб вице-президенти Жаҳонгир Усмонов маълумотига кўра, Манель Мартинес энди "Сурхон" сафида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Мартинес 1992 йил 25 мартда туғилган. Футболчи бунгача Испаниянинг турли клубларида ҳаракат қилган. Шу жумладан, "Жирона" ҳамда "Мурсия" жамоаларида ҳам фаолият юритган. Мартинеснинг сўнгги клуби – "Атлетико Балеарес".
30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум чемпионатда 36 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган. Испания Кубогида эса 3 та ўйинда 3 та тўп киритган.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Мартинес "Барселона" собиқ футболчиси Манолонинг ўғли. У марказий ҳужумчи амплуасида тўп тепади.
"Сурхон" матбуот хизмати
Link :
Source : "Сурхон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments