Latest news

20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  0 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  6 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз? News

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз?

Суперлига 1-турида Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган “Динамо” мухлислари 2-турдан ўз анъаналарига биноан, севимли клублари ортидан сафарда “Динамо”ни янгича тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Хабарингиз бор, Суперлига 2-турида 30 март, шанба куни “Динамо” жамоаси Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади. Шиддатли ва қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу баҳсда самарқандлик ҳақиқий жонкуяр мухлисларни сафимизга қўшилишларини ва Самарқанд шарафини ҳимоя қиладиган “Динамо”нинг Термиздаги “12-ўйинчиси”си бўлишга чорлаб қоламиз.

“Динамо” клуби матбуот хизмати ва фан-клуби 2019 йилдан бошлаб ишни янгича тарзда йўлга қўйишни режалаштиришган. Хусусан, 2-тур ўйини “Сурхон” - “Динамо” учрашувига боришда Самарқанд – Қашқадарё - Сурхондарё йўналиши бўйлаб саёҳат ҳам уюштирилади. Яъни, сафар давомида диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинади.

Сафар режасидан фақат футбол эмас, айни баҳор айёмида Қашқадарё воҳасининг гўзал табиати, Сурхондарёга киришда эса Бойсун тоғларидаги чиройли манзараларда бўлиш, барра тандир гўштлари, Термизга киришда эса Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳини зиёрат қилиш каби мақсадлар ўрин олган. Стадионда эса “Динамо”ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Самарқандлик ишқибозлар иштирокидаги ушбу саёҳат фото ва видео тарзда эсдалик учун олинади ва “Динамо” матбуот хизмати томонидан саргузашт сифатида клубнинг интернетдаги саҳифалари ва сайтларда эълон қилинади!



Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сафар давомида “Динамо” мухлислари автобусда зерикиб қолмасликлари учун викторина ўйналади. “Динамо” матбуот хизматининг клуб тарихига оид саволларига аниқ жавоб берган мухлисларни эсдалик совғалар кутмоқда! Ҳар бир ғолиб-мухлис клубнинг интернетдаги саҳифаларида таништирилади ва эълон қилинади!

Самарқанд – Термиз – Самарқанд йўналишидаги умумий 750 километр (375+375 км) йўлни ташкил этадиган бир кунлик футбол саёҳатига замонавий автобусларда бориб келинади. Сафарга 30 март, шанба куни саҳарлаб, «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (олдинги касса) олдида соат 6:00 дан бошлаб йиғилиб, соат 7:00да Самарқанддан Термизга жўнаб кетилади. Замонавий автобусларда 1 киши учун бориб-қайтиш йўл ҳақи, саёҳат, эрталабки нонушта – умумий 40 минг сўм!

Хўш, самарқандлик жонкуяр футбол мухлислари ҳамроҳлигидаги қувноқ даврада Ўзбекистонимиз бўйлаб унутилмас саёҳат ва “Динамо”ни қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз? Сафарга боришни мақсад қилган мухлисларни 29 мартгача соат 9:00дан - 17:00 гача «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб офисида олдиндан рўйхатга олиш бошланган.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика