“Сурхон” дарвозабони иккита ўйинга четлатилди
30 apr 2018 12:16
News
“Сурхон” дарвозабони иккита ўйинга четлатилди
Термизликларнинг асосий дарвозабони иккита учрашувга дисквалификация қилинди.
Гап шундаки, “Сурхон” жамоаси ПРО-Лиганинг 4-турида “Андижон”ни қабул қилди. Учрашувнинг 62-дақиқаси ўтиб бораётганида бош ҳакам Зокир Қодиров мезбонлар посбони Руслан Матниязовга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Бу пайтга келиб “Сурхон” 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бош мураббий Дилшод Нуралиев захирадан иккинчи дарвозабон Азамат Аҳмедовни тушириб, ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобовни захирага олди.
Айтишларича Руслан Матниязов иккита ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. “Сурхон”нинг 5-турда сафарда “Норин”га қарши кечган ўйинини мухлислар қаторида кузатган Матниязов энди навбатдаги турда “Динамо”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments