Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  9 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Сурия термаси дарвозабони: "Ўзбекистон биз кутгандек ўйнади" News

Сурия термаси дарвозабони: "Ўзбекистон биз кутгандек ўйнади"

Сурия терма жамоаси ва ЦСКА клуби дарвозабони Максим Сарраф Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон билан учрашувдан сўнг (0:0) Championat.asia сайтига ўз фикрларини билдирди.

- Максим, бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Биз ҳам, Ўзбекистон ҳам яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда Аббос Файзуллаевни майдонда кўриб хурсанд бўлдим. У ўзини яхши тарафлама кўрсатди, хавфли вазиятлар яратди. Ўйин сифатли кўринди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистоннинг ўйинларини ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик жараёнидаги режаларни амалга оширдик. Ҳаммаси биз кутгандек бўлди.

- Қандай қилиб Сурия терма жамоаси аъзосига айлангансиз?

- Менинг отам Суриядан. Шу муносабат билан яқин вақтдан бери Сурия шарафини ҳимоя қилиб келяпман. 

- Аббос Файзуллаев билан дўстмисиз?

- Ҳа, ЦСКАда бирга ўйнаймиз. Йўлларимиз кўп марта кесишган. Гуруҳимизни муҳокама қилиб, бу бўйича суҳбат қургандик. Дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз. Кейинги ўйинларда Ўзбекистонга омад!



Маълумот учун, Сарраф ЦСКА тарбияланувчиси бўлиб, ушбу жамоада Аббос Файзуллаев билан бирга ҳаракат қилади. Шунингдек, бу посбон Ўзбекистон мезбонлик қилган U-20 Осиё Кубогида Сурия дарвозасини қўриқлаган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика