Сурия термаси бош мураббийи: "Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим"
04 mar 2023 20:31
News
Сурия термаси бош мураббийи: "Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим"
Ўйин ҳақида
- Индонезияни ғалаба билан табриклайман. Жамоамдан бу каби ўйинни кутмагандим. Биз ўз даражамизда ўйнолмадик. Энг яхши ўйинчиларимиз ўз даражаларини кўрсата олишмади. Бу ўйинни ўзимиз ютказдик. Биринчи бўлимда жуда кўп имкониятлар кўкка совирилди. Иккинчи таймда Индонезия жуда тартибли ҳимояланди. Биз эса ўз даражамизда бўла олмадик. Менимча ўйинга керагидан ортиқ концентрация бердик. Майдондан ташқарида ҳаммаси яхши эди. Бироқ ўйинга тушганимизда ҳеч нарса ўхшамади. Агар адашмаётган бўлсам, бизда ҳали ҳам назарий жиҳатдан имконият бор. Бунинг учун Ўзбекистон ўзининг барча ўйинларида ғалаба қозониши ва биз ҳам учинчи ўйинда керакли натижани қайд қилишимиз лозим. Ироққа қарши ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламан.
- Ироққа қарши ўйинга қандай ҳаракат қиласиз? Бугун жуда ёмон ҳаракат қилдингиз...
- Бу менимча психология билан боғлиқ. Учинчи ўйинга бор кучимизни берамиз. Аввало, ўйинга асосий таркибни танлаш олиш керак. Чунки, бугунги ўйиндан кейин бу нарса муҳим. Индонезия жамоаси бугун яхши ўйнади. Лекин, бугунги ўйин кўпроқ бизнинг хато.
- Ироққа қарши ўйиндан кейин жамоанинг келажаги қандай бўлади?
- Бу жамоа келажакда U-22 терма жамоасига айланади. Умуман олганда, мусобақа тугамасдан келажак ҳақида гапириб бўлмайди. Менинг тақдирим ҳам шу мусобақадан кейин аниқ бўлади. Ҳозир барчаси Ироқнинг ўйинига боғлиқ.
Comments