Latest news

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  7 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  62 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   18 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади News

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия терма жамоаси кеча, 1 июнь куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида уммонликлар ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Сурия вакиллари ҳисобни тенглаштирди.

Эртага, 4 июнь куни миллий терма жамоанинг гуруҳдаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги жамоа Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинини тугатиб, Подгорицага йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан аввал Тошкентда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика