Latest news

11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  0 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  6 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  23 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  6 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  134 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди News

“Supermokh Cup 2016”. 4-кун. “Бунёдкор-2002” Таиланд термаси устидан ғалаба қозонди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.

2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финалга ўтиш учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилари U-14 ёш тоифасидаги Таиланд терма жамоасини йирик – 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вакилларимиздан Жасур Жалолиддинов бешта гол уриб, “флеш” қайд этган бўлса, яна бир гол Фарруҳбек Муҳторов ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов ҳозирча турнир мобайнида 8та гол уришга муваффақ бўлди ва “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2002” жамоаси турнирнинг кучли саккизта жамоаси қаторига қўшилишди. Чорак финалга қуйидаги жамоалар йўлланма олган: "Спортинг" (Португалия), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд), "Сеул" (Жанубий Корея), "Сан Пауло" (Бразилия), "Бунёдкор" (Ўзбекистон), ПСЖ (Франция), Малайзия пантералари ва Малайзия пумалари.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика